date
views 16 438

Дилфуза Исмоилова Шоҳруҳхон ва Асалнинг тўйига биринчилардан бўлиб таклиф қилинди (Фото)

Дилфуза Исмоилова Шоҳруҳхон ва Асалнинг тўйига биринчилардан бўлиб таклиф қилинди (Фото)

Хонанда Шоҳруҳхон ва актриса Асал Шодиева шу пайтгача ўз муносабатларини сир тутишга уриниб келди, деб ёзмоқда "Даракчи.uz". Улар бир-бирини севишларини бирон марта очиқ-ошкора айтмаганликларида ҳам қандайдир ҳикмат бордир, балки?

Дастлаб уларнинг “Love Story” учун фотосессия ўтказгани ҳаммага маълум бўлди. Кейинроқ эса уларнинг тўйи санасидан ҳам бохабар бўлдик. Бироқ, шундай бўлса ҳам хонанда ҳанузгача Асалга уйланаётганини ошкор этмаётган эди. Мана энди, ҳаммаси кундай равшан бўлди. Бугун хонанда Дилфуза Исмоилова узоқ кутилган юлдузли тўйга таклиф этилганини билдириб, икки ёшга бахт тилади. Демак, Шоҳруҳхон ва Асал 5 июнь куни муносабатларини расмийлаштиради. Шоу-бизнес оламида эса яна бир юлдузли оила вужудга келади.

Таҳририятимиз номидан икки ёшга бахт тилаб қоламиз!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дилфуза Исмоилова Шоҳруҳхон ва Асалнинг тўйига биринчилардан бўлиб таклиф қилинди (Фото)