Дилноза Кубаева ниятига яраша жазолангани ҳамда қўшиқ айтишига нима туртки бўлгани ҳақида гапирди
Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Дилноза Кубаева “Мирсодиқова билан” YouTube каналига берган интервьюсида қўшиқчиликка кириб келиши сабаби ҳамда марҳум турмуш ўртоғи ҳақидаги саволларга жавоб берди.
“Топаётган пулим харажатларимга етганида, қўшиқ айтмасдим”
— Қўшиқ куйламаслигим ҳақида айтганларим ёшликка хос бўлган фикрлаш эди. Барчамиз ёшлигимизда кўп нарсаларни гапириб, турли хил кўчаларга кириб кўрмоқчи бўламиз. Агар топадиган маошим мени қониқтирганда, қўшиқ айтмаган бўлардим. Аввал ўрганасан, кейин кўникасан, дейишган экан. Ҳеч қачон саҳнага чиқмайман, деган опаларим бор, лекин чиқиб жуда чиройли уддалашади. Ҳақиқатан ҳам, ҳамма нарса бориб маблағга тақалар экан.
Қўшиқчиликка келсак, яхши кино йўқ. Роса кутдим, зўр шеърларни қўшиқ қилишсин, дедим. Шоу-дастурларда қўшиқ куйлаб юрган вақтларим ҳам бўларди. Бунақа вазиятда мен нимадир билан ижод қилиб банд бўлишим керак эди. Шу билан ижодни бошладим, ҳар ҳолда инсонларни операция қилаётганим йўқ. Янгиликни қабул қилиш инсонларга хос бўлган нарса. Бу менинг ижодимдаги янгилик, чунки мендан кутишмаган эди. Йўқ деб, тош отиб кўрмоқчи бўлишади. Мен юқори саъвияда ишлашга ҳаракат қиляпман. Ниятим яхши, покиза. Агар кимнингдир ҳафсаласи пир бўлиб, пешанаси тиришаётган бўлса, яхшиси кўришмасин.
“Марҳум турмуш ўртоғимга раҳмат дейман”
— Марҳум турмуш ўртоғимга раҳмат дейман. Тўғри, орқамдан жуда кўп гап-сўзлар бўлди. Уларнинг вафотидан кейин мен учун кўп сирлар очилди. Шу қиз турмуш ўртоғим бўлади, оқ либос кийдираман, ҳам шаръий, ҳам қонуний ҳамроҳи бўламан деб, чиройли ташлаб кетди. Бироқ шу инсон шаҳд ва қатъият билан мени бахтли қила олди. Кутган инсонларимда қатъият бўлмади. Аёллар, қизлар йигитларнинг олдига бориб, менга уйлан, дея оладими? Йўқ, ўзбек аёли ҳеч қачон бу сўзни айтмайди. Улардан доим миннатдор бўламан, руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин. Мен ҳар доим ота-онасига хос бўлган, ярашадиган ишни қила оладиган, ҳар дуосида чиройли нарса чиқарадиган, амаллари билан жаннатда тож кийдирадиган ўғил тарбия қиляпман.
“Сўзга ва ички ниятга эҳтиёт бўлиш керак”
— Кўп ниятларимга яраша жазойимни олган ҳолатлар ҳам бўлган. Фарзандимни дунёга келтираётган вақтимда, ичимда бошқа туғмайман деб айтганман. Жуда қийин экан, деганман. Тилимга чиқаришга қўрққанман. Сўзга, ички ниятга эҳтиёт бўлиш керак.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг