06:30 / 31.03.2023
176

Термиз туманида илк бор “этник шаҳарча” қурилади

Термиз туманида илк бор “этник шаҳарча” қурилади

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида илк бор “этник шаҳарча” қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. Қайд этилишича, вилоятда хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини ошириш мақсадида Термиз, Бойсун ва Жарқўрғон туманларида янги лойиҳалар амалга оширилади.
Унга кўра, ҳудудда экотуризм ривожлантирилади ва замонавий “сафари” усулида сув бўйида туристик масканлар ташкил этилади. Бунинг учун маҳаллий инвесторлар жалб қилинади.
Термиз туманида Водий – Термиз, Термиз – Нукус йўналишлари бўйича мунтазам авиарейслар йўлга қўйилади, чипта харажатларининг 25 фоизига субсидия ажратилади.
Бойсун туманида этник-фольклор йўналишида туризм ривожлантирилади. Бунинг учун ҳозирдан 2024 йилда ўтказиладиган “Бойсун баҳори” халқаро фестивали учун жойлар танланиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган.
Фестивалда турли спорт мусобақалари, бахши-оқинлар танлови, от устида кураш, чиллак, арқон тортиш, миллий кураш сингари ўнга яқин миллий халқ ўйинлари ўтказилади, миллий қўшиқ ва рақслар тақдим этилади.
Маълумот учун, Сурхондарёнинг Бойсун туманида ўтказиладиган “Бойсун баҳори” халқаро фестивалига 2002 йилда асос солинган. 2022 йилдан буён UNESCO шафелиги остида ҳар 2 йилда бир марта ўтказилиши белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Термиз туманида илк бор “этник шаҳарча” қурилади