18:26 / 06.04.2023
538

Паризода умуртқа поғонасидаги хавфли касалликни рақс ёрдамида даволагани ҳақида гапирди(видео)

Паризода умуртқа поғонасидаги хавфли касалликни рақс ёрдамида даволагани ҳақида гапирди(видео)

Раққоса Паризода YouTube каналларидан бирига берган интервьюсида саломатлиги билан боғлиқ муаммоларини рақс ёрдамида бартараф этгани ҳамда рақсдан кейин қандай фаолият билан шуғулланиши ҳақида сўзлаб берди.

“Рақс мен учун ҳаётда ҳамма нарсадан устун бўлиб қолган. Бир неча йиллардан бери тўй хизматларидаги фаолиятимни якунлайман дейман, лекин бу нарса ортга сурилиб келмоқда. Ҳозир эса рақсни ташлаб кетолмайдиган ҳолатга келиб қолганман. Умуртқа поғонамда дарз кетиш бўлган. Шифокорлар менга олти ой тўшакда ётиб, муолажа олишни тайинлаган. Агар ётмасангиз, фалаж бўлиб қоласиз, дейишган. Кейинроқ вақт ўтиб кетибди, энди темир қўйиш керак ҳам дейишган. Ўшанда рақс тушиш умуман мумкин бўлмаган, оғир кўтариш, умуртқа поғонасига юки тушадиган ҳаракатларни қилиш мумкин бўлмаган.
Лекин шунда ҳам рақсни тўхтатмаганман. Белим оғриб турса ҳам саҳнага чиқиб, рақсга тушаверганман. Рақсга тушганимда, шу даражада эмоцияга берилиб кетганимдан оғриқлар ҳам билинмай кетган экан. Орадан йиллар ўтиб, Туркияга бориб, таҳлил натижаларини профессорга кўрсатганимизда, у ҳайрон бўлиб, ‘Сен нима қилдинг? Аҳволинг анча яхшиланибдику, ўзингни ўзинг тузатибсан’, деган. Рақс сабаб ҳар битта мушак ва суякларим билан боғлиқ муаммоларим йўқ бўлиб кетган. Ҳатто шамолласам ҳам рақс туфайли 1-2 кунда тузалиб кетаман.

Рақсни ташлаб, нима иш қилади?

Шу пайтгача бир нарсага амин бўлдим, агар рақсни ташламасам ҳеч қандай бизнес қила олмас эканман. Ҳозирда ўзимнинг рақс мактабим бор. Шу кунларда уни кенгайтириш ниятидаман. Агар ўйлаганларим амалга ошда, биринчи навбатда ушбу мактаб Ўзбекистондаги барча аёлларга шарт-шароити жиҳатидан қулай бўлади. Барча аёллар саломатлик ва гўзалликлари учун рақс билан шуғулланишларига шароит яратмоқчиман.

Instagram’дан қанча пул топиши ҳақида

Раққоса 3,5 миллион кузатувчига эга Instagram аккаунти унга қанча даромад келтириши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

“Ҳеч қачон пул учун реклама олмайман. Саҳифамдаги реклама нархи бошқа машҳурлардан анча арзонроқ. Инсоф билан нарх қўйганмиз. Stories’га реклама қўйиш нархи 700 доллар, лента эса 1,5 минг доллар. Лекин рекламаларни саралайман. Кўпинча келган рекламаларни қабул қилмайман. Сифатсиз маҳсулот ва менга тўғри келмайдиган, аудитория учун фойдасиз нарсаларни реклама қилмайман. Инсонлар бизга ишониб ўша маҳсулотни сотиб оладими, демак сифати ҳам шунга яраша бўлиши керак”, — дейди раққоса.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Паризода умуртқа поғонасидаги хавфли касалликни рақс ёрдамида даволагани ҳақида гапирди(видео)