Фарғона вилоятининг Риштон туманида 12–14 май кунлари “Туркий халқлар ҳунармандчилиги” форуми ва “Кулоллар сайли” миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Ҳунарманд” ижодий уюшмаси маълум қилди.
Анъанавий “Туркий халқлар ҳунармандчилиги” форумида Россия, Польша, Чехия, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Исроил, Туркия, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон каби 15 га яқин хорижий мамлакатлардан соҳа мутахассислари, олимлар ва ҳунармандлар иштирок этади.
“Тадбирда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос бўлган кулолчилик мактабларининг машҳур халқ амалий санъати усталари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилади. Кулолчиларга ва бошқа ҳунармандларга шогирд тушмоқчи бўлган ёш ҳаваскорлар бемалол тадбирларда иштирок этишлари мумкин”, - деди Республика “Ҳунарманд” ижодий уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Хотамова.
Кулолчилик сайлида қизиқувчилар ва меҳмонлар лойдан кулолчилик маҳсулотларини ясаш, уларга нақш бериш, пишитиш жараёнларида бевосита иштирок этишлари мумкин.
Шунингдек, Риштонда жойлашган “Шокир мингбоши керамик” ва “Корон” кулолчилик марказларига ташриф, кулолчилик маҳсулотлари савдоси ҳам ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди