Хонанда Муниса Ризаева россиялик таниқли журналист Жанна Бадоеванинг “Ўзгалар ҳаёти” кўрсатувига интервью берди. Интервью давомида у ўзбекистонлик талабгир санъаткор бир кунда бемалол 5 минг доллар топа олиши ҳақида гапирди.
Шунингдек, Мунисанинг ўзи бир кунда ўртача 7-8 та “бирров”га чиқишини айтиб ўтган. “Бир кунда 13 та бирровга чиққан куним ҳам бўлган”, — дейди хонанда. Муниса Ризаева интервьюларидан бирида Тошкентдаги “бирров”ларга 1000 долларга чиқишини айтиб ўтган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг