23:08 / 13.05.2023
356

Сурхондарёда икки минг йиллик тарихга эга қабр ва буюмлар топилди

Фото: Бойсун тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида археологлар икки минг йиллик тарихга эга қабр ва буюмларни топди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Шимолий ғарбий университетнинг Буюк ипак йўли тадқиқот маркази (Хитой) профессори Лианг Юнг бошчилигидаги экспедиция аъзолари ҳамда Самарқанд археология институти ва Фарғона давлат университети талабалари иштирокидаги жамоа археология ишларини олиб борган.

Жамоа томонидан Бойсуннинг “Работ” археологик ёдгорлиги ҳудудидан икки минг йиллик тарихга эга “юэжи” даврига мансуб эркак ва аёл суяк қолдиқлари, турли сопол буюмлар, метал ва тош тақинчоқлар, темир пичоқлар топилган. Ҳозирда тадқиқот ишлари давом этмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сурхондарёда икки минг йиллик тарихга эга қабр ва буюмлар топилди