“Форсаж-10” намойиш этилган илк кунидаёқ Хитой ва Жанубий Кореяда 18,5 миллион доллар тўплади
“Форсаж-10” жангари фильми 17 май куни дунё бўйлаб кинопракатини бошлади ва дастлаб 15 да давлатда намойиш этилди. Universal Pictures киностудиясининг тўлиқ натижалари яқин кунларда тақдим этилади, бироқ ҳозирча кинофильмнинг прокати Хитой ва Жанубий Кореяда қанча маблағ тўплагани маълум бўлди. Блокбастер Хитойда сешанба кунги намойишдан сўнг 2,73 миллион доллар, чоршанба куни эса 14,71 миллион доллар даромад олди.
Кинокартина шу вақтга қадар кассада 17,44 миллион доллар тўплаган. Маълумот ўрнида, “Форсаж-9” фильмининг кассаси икки йил аввал намойиш этилган илк кунида 53 миллион доллар, премьера ҳафтаси охирида эса 136,5 миллион долларни ташкил қилганди. Ҳозирча томошабинларнинг ўнинчи қисмга шарҳлари тўққизинчи қисмдагига қараганда анча яхшироқ, бироқ “Форсаж-8”га қараганда пастроқ (лойиҳа Маоян порталида 10 баллдан 9 балл, 2021 йилда 8,1 ва 2017 йилда 9,3 балл билан баҳоланган). Бироқ, бу вазиятда ҳам, чоршанбадан якшанбагача, яъни беш кун ичида лойиҳанинг 70-80 миллион доллар ишлаб топиши қийин.
“Форсаж-10” фильми ҳозирга қадар 1,01 миллион доллар, Жанубий Кореядаги превюларни ҳисобга олганда 1,05 миллион доллар ишлаб топди. Фильмнинг аввалги қисми байрам кунларида намойиш этилган, шу сабабли йўқотиш жуда катта. Ўнинчи қисм 17 фоиз тўлов ва 37 фоиз сотилган чипталардаги йўқотиш билан ўз ўрнини “Форсаж-8”га бўшатиб берди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг