Опера хонандаси Женисбек Пиязов Татаристон халқ артисти унвони билан тақдирланди

Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Бошқирдистон халқ артисти Женисбек Буркитович Пиязов Татаристон республикаси раиси Рустам Минниханов томонидан Татаристон республикаси халқ артисти унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда хонанда Instagram саифасида маълум қилди.
“Татаристон республикаси раиси Рустам Минниханов ва Татаристон республикаси маданият вазири Ирода Ҳафизяновна Аюповага миннатдорчилик билдираман. Мени қўллаб-қувватлаган ҳаммага раҳмат”, — деб ёзади хонанда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…