date

Анжела Жоли ва Бред Питтнинг фарзандлари рус тилини ўрганмоқда

Анжела Жоли ва Бред Питтнинг фарзандлари рус тилини ўрганмоқда

Голливуд актёрлари Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг фарзандлари бир нечта чет тилини, жумладан рус тилини ўрганмоқда, деб хабар беради “Даракчи.uz”.

Актёрларнинг фарзандлари бундан ташқари вьетнам ва араб тилини ҳам ўрганмоқда. Фарзандларининг тил ўрганиш борасидаги муваффақиятлари ҳақида Жоли АҚШдаги радиостанциялардан бирига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Машҳур эр-хотинларнинг олти нафар фарзандлари бўлиб, улардан уч нафари асраб олинган болалардир.

Жолининг сўзларига кўра, фарзандларининг биронтаси ҳам актёрликка қизиқмайди, бироқ уларнинг барчаси чет тилларини бажонидил ўрганади.

“Мен улардан қайси тилни ўрганишларини исташларини сўрадим. Шайло Камбожа тилини, Пакс вьетнам тилини, Мэд немис ва рус тилини, Захар француз, Вивьен араб, Нокс эса кар-соқовлар тилини ўрганишга қизиқиш билдирди”,—дейди Жоли.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Анжела Жоли ва Бред Питтнинг фарзандлари рус тилини ўрганмоқда