00:06 / 12.06.2023
990

“Титаник” фильмида 20 йилдан сўнг аниқланган қўпол хатолар (фото, видео)

“Титаник” фильмида 20 йилдан сўнг аниқланган қўпол хатолар (фото, видео)

“Терминатор” ва “Ўзга сайёралик” фильмлари режиссёри Жеймс Кемерон National Geographic каналида Титаник ҳақидаги ҳужжатли фильмни кўриб қолиб, дунёдаги энг машҳур офатлардан бири ҳақида кино суратга олишга қарор қилади. Гигантомания (катта ҳажмли асарлар яратиш)га мойил бўлган ва сув остини суратга олишни яхши кўрадиган режиссёр чўкиб кетган кема тарихини қайта тиклашга алоҳида синчковлик билан ёндашади.

Режиссёр совуқнинг инсон организмига таъсирини ўрганиш учун лабораторияда фильм финалидаги саҳнани қайта яратади. Тажрибада Леонардо Ди Каприо ва Кейт Уинслетга ўхшаш профессионал каскадёрлар иштирок этади. Иштирокчилардан 35 градусгача “совитилган” сувда фильмдаги қаҳрамонларнинг океанга тушиб кетганидан кейин қилган ҳаракатларини такрорлашни сўрашган.

Тажриба шуни кўрсатадики, Жек ва Роуз синган эшикда биргаликда омон қолишмасди. Агар Жек эшик устига чиққанида, у ағдарилган ва улар чўкиб кетган бўларди, деб тушунтиради Кемерон. Аммо жилет бўлганида Жекнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини айтади.

Бироқ ҳаётда ҳам, кинода ҳам мукаммаллик тарафдори бўлган Кемерон фильмида бир нечта хатоларга йўл қўйган.

Лайнер жойлашуви

Роузнинг қаллиғи Каледон Хокли машинадан тушаётган кадрдаёқ биринчи хатони кўриш мумкин. Машина деразасидан ҳавоза (леса) кўринади — бу фильмни суратга олиш учун ўрнатилган лайнернинг тугалланмаган моделидан бошқа нарса эмас.

Фото: Фильмдан кадр

Кулон

Ҳашаматли лайнердаги биринчи кечки овқат пайтида Роуз қаллиғи ва онасининг ёнидаги столда ўтиради. Эгнида мунчоқлар тикилган кўйлак, бўйнида маржон кўринади. Кейинги саҳнада — кемадан сакрашга қарор қилганида эса Роуз кема бўйлаб югуради — ўша пайтда унинг бўйнидаги маржон йўқ бўлиб қолган.

Фото: Фильмдан кадр
Фото: Фильмдан кадр

Портрет

Бир гуруҳ тадқиқотчиларнинг фикрича, океан тубидаги “Титаник” вайроналари орасидан топилган қиз сурати Жекнинг реал ҳаётда чизганларига тўғри келмайди.

Фото: Фильмдан кадр

Болта

Роуз лайнер коридоридаги ойна ортида болта турганини кўриб, Жекка ёрдам бермоқчи бўлади. Қаҳрамон ойнани синдиради, унда фақат битта парча қолгани кўриниб туради. Кейинги кадрда у болтани олаётганда қандайдир тарзда ҳимоя ойнасининг парчалари ўз жойига қайтиб қолади.

Фото: Фильмдан кадр
Фото: Фильмдан кадр

Тасма (подтяжка)

Роуз Каледон Хоклининг қўриқчиси томонидан қувурга кишанланган Жекни қутқариш учун келади. Қаҳрамон, аввалгидек, оқ рангли кенг кўйлак ва шим кийган. У Роуздан кишанларни синдириш учун аввал шкафга болта билан уришни сўрайди. Қаҳрамон Жекка ўгирилганида эса шимининг тасмалари ғойиб бўлади. Жек уларни ўзи ечиб ололмагани аниқ.

Фото: Фильмдан кадр
Фото: Фильмдан кадр

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Титаник” фильмида 20 йилдан сўнг аниқланган қўпол хатолар (фото, видео)