20:00 / 11.07.2023
1 074

Муниса Ризаева 500 минг долларлик таклифни рад этгани ва бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида нима деди? (видео)

Муниса Ризаева 500 минг долларлик таклифни рад этгани ва бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида нима деди? (видео)

Хонанда Муниса Ризаева “Тарафлар” кўрсатувига берган интервьюсида бир неча йил тушкун кайфиятда яшагани, пулнинг ортидан қувмаслиги ҳамда 37 ёшида бахтини учратгани ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Instagram

“Суратларим тарқалиб кетганида уйдан чиқа олмаганман”
Шунақа пайтлар бўлганки, суратларим тарқалиб кетганида 2 йил депрессиядан чиқа олмаганман. Ҳеч нарса қилгим келмасди, қўшиқ айтишни ҳам хоҳламаганман. Кулмаганман, уйдан чиққим келмасди. Зўрға тўйга бориб келиб, яна уйда ётардим. Жуда қийналганман. Лекин 60-70 та ашула ёзиб қўйганман, ўшаларни чиқариб турганмиз. Аллоҳга шукр, бугунга келиб, ўзи менинг юзимни ерга қаратмади. Аллоҳга ишончим жуда кучли. На ота-онамни, на дўстларимни Аллоҳни яхши кўрганчалик яхши кўрмайман.

“Қатарликлар 500 минг доллар таклиф қилишди”  
Пулнинг орқасидан чопиш керак эмас, пул сизнинг ортингиздан қувсин. Мен умуман пулни биринчи ўринга қўймайман. Агар шундай бўлганида, бир кунда 10-15 та тўйга кирган бўлардим. Ҳозирда 3-4 та тўйга кираман ва уйга кетаман. Шунақа воқеа бўлган: “Эртага Қатарга учиб келсин, 500 минг доллар берамиз”, дейишган. Йўқ, деганман. Боргим келмаган. Агар пулни биринчи ўринга қўйганимда, мен учиб борган бўлардим. Баъзан “Ҳозир Мунисани чақираман, бирровининг пулини уч баравар қилиб берсам, эрталабгача қўшиқ айтади”, деган гапларни ҳам эшитиб қоламан. Мен принцип қилиб, беш баравар пул тўласа ҳам, бормайман. Инсон учун пул эмас, орзу ва ишонч муҳим бўлиши керак. Агар инсон орзу қилса ва унга эришишига ишонса, орзуга қандай етиб олганини тушунмай қоласиз.

“Кучли инсонни кутдим”
Мен ўзимни жудаям қадрлайман ва яхши кўраман. Тўғри келган инсонга турмушга чиқиб кета олмайман. Мен ўзимни жудаям кучли аёл деб биламан. Менинг ёнимдаги эркак мендан кучли бўлмаса, мен уни шунчаки синдириб ташлайман. Ўзимга ишончим жуда кучли. Шунинг учун 37 ёшимгача бахтимни кутиб юрдим. Алҳамдулиллаҳ, мен ҳозирда у инсонни топдим, энди биз турмуш қуриб, фарзандли бўламиз, иншааллоҳ.



arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева 500 минг долларлик таклифни рад этгани ва бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида нима деди? (видео)