Россиянинг Новосибирск вилояти Ординский туманида ўтказилган “Халқлар дўстлиги” халқаро фестивалида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Тадбирда Новосибирск вилоятида жойлашган хорижий дипломатик ваколатхоналар, Сибир федерал округи давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари ҳамда минтақадаги турли миллат ва элат вакиллари қатнашди.
Ўзбекистон Бош консуллиги дипломатлари тақдимот давомида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатнинг бой сайёҳлик салоҳияти, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарлардаги тарихий обидалар ҳақида батафсил маълумотлар берди. Шунингдек, “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот кампаниясининг аҳамияти алоҳида урғуланди.
Иштирокчиларга, шунингдек, Ўзбекистоннинг иқлим шароитларидан келиб чиқиб тўрт фаслни қамраб оладиган туризм йўналишлари, янги фойдаланишга топширилган меҳмонхона ва бошқа инфратузилма объектлари ҳақида сўзлаб берилди. Ўзбек халқининг миллий қадриятлари, маданияти ва урф-одатлари, хусусан ўзбек миллий таомлари алоҳида таъкидланди.
Тадбирнинг маданий қисмида ўзбек куй-қўшиқлари ижро этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди