Болливуд киносаноати машҳурлар ва уларнинг фарзандларига тўла, унда Хонлар ва Капурлар сулоласи ҳукмронлик қилади. Улар билан алоқадор бўлган ҳар бир киши осонгина фильмларда иштирок эта олади. Уларнинг биргина қўнғироғи бу ишни ҳал қилиши мумкин. Болливудга алоқаси бўлмаган инсонларнинг киносаноатга кириши деярли мумкин эмас, бироқ бундан истисно ҳолатлар ҳам мавжуд. Масалан, бугунги кунда нафақат Ҳиндистонда, балки бутун дунёда танилган Шоҳрух Хон ёки Приянка Чопра, унинг номи Голливудда ҳам машҳур. Киносаноатда аутсайдер деб ҳисобланган актёрлар ҳам бор. Аслида бу актёрларнинг яқинлари ҳам Болливудда ўз ўрнига эга бўлган, бироқ бу ҳақда кўпчилик билмайди.
Ранвир Сингҳ
Ранвир Сингҳ Болливудда пайдо бўлганида ҳамма уни бу саноатга алоқаси йўқ деб ўйлади. Унинг онаси Анжу Бҳавнани Анил Капурнинг рафиқаси Сунита Капурнинг амакиваччаси эканлигини кам инсон билади. Ранвир — Сонам Капурнинг амакиваччаси. У ота томондан таниқли актриса Чанд Буркенинг набираси ҳисобланади. Яна бир қизиқ факт: актёр Адитя Рой Капур унинг мактабдаги синфдоши бўлган.
Ями Гаутам
Ями Гаутам — машҳур режиссёр ва панжоб кино саноати продюсери Мукеш Гаутамнинг қизи. Унинг опаси панжоб фильмларида рол ўйнайди. Бироқ актриса Болливудда “Вики Донор” фильмида дебют қилганида журналистлар унинг бутунлай аутсайдер эканлиги ҳақида ёзди.
Ажай Девган
Ажайнинг отаси Виру Девган машҳур каскадёр координатори бўлган. “Жаноб Ҳиндистон”, “Ишқ” каби фильмларда ишлаган. Бундан ташқари, унинг онаси Вина Девган кино продюсери. Актёрнинг амакиваччаси Анил Девган эса сценарий муаллифи ва режиссёр.
Вики Каушал
Вики Каушал таниқли постановкачи Шам Каушалнинг ўғли. Бу ҳақда жуда кам инсон билади, унинг отаси юздан ортиқ лойиҳаларда ишлаган. Уларнинг орасида “Бажи Рао ва Мастани”, “Жанг” “Падмавати”, “Криш-3” ва бошқа машҳур лойиҳалар бор.
Амиша Пател
Амиша Пател умуман аутсайдер эмас. Унинг бобоси — Индира Ганди билан жуда яқин бўлган ҳуқуқшунос ва сиёсатчи Ражни Пател. Ракеш Рошан Амишага унинг отаси билан яқин дўст бўлгани учун “Севгидан воз кечмайдилар” фильмидаги бош ролни берган.
Тара Сутария
Ўз карьерасини телекўрсатувларда бошлаган Тара Сутария Болливуддаги дебютини Каран Жоҳарнинг “Йил талабаси-2” фильмида қилди. Унинг оила аъзолари Болливуд билан алоқадор эмас, бироқ актриса бадавлат оиладан чиққан. Жон Абраҳам ва Капурлар унинг ота-онасининг энг яқин дўстлари эканини кўпчилик билади.
Адити Рао Ҳайдари
Адити Рао Ҳайдари Ҳайдарободнинг собиқ бош вазири Акбар Ҳайдарийнинг невараси. Унинг онаси Видя Рао ҳурматли брахманлар оиласида туғилган. Амакиваччаси Киран Рао эса Болливуднинг таниқли продюсери ва Амир Хоннинг собиқ рафиқаси.
Кяра Адвани
Кяра Адванининг жуда кучли алоқалари бор эди, бу унга кўп жиҳатдан саноатга киришига ёрдам берди. Актриса Жуҳи Чавланинг қариндоши. Кяра Каран Жоҳар билан суҳбатда Жуҳи уни уйидаги зиёфатда режиссёрлар билан таништиргани ҳақида сўзлаб берган.
Адвани ҳам Иша Амбани билан синфдош бўлган. Шунингдек, Кяранинг бобоси Ҳамид Жаффри машҳур актёр Саид Жаффрининг укаси эди.
Сунил Шетти
Сунилнинг отаси Вираппа Шетти меҳмонхонада ишлаган. У жуда бадавлат оиладан чиққан ва отасининг Болливуд киносаноати билан алоқаси бор бўлган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг