07:40 / 20.09.2023
912

Хонанда Ёрқинхўжа Умаров Озодбек Назарбековнинг қизига уйланди (видео)

Хонанда Ёрқинхўжа Умаров Озодбек Назарбековнинг қизига уйланди (видео)

19 сентябрь куни ўзбек санъати ихлосмандлари яна бир юлдузли тўйнинг гувоҳи бўлди. Ёш хонанда Ёрқинхўжа Умаров Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековнинг учинчи қизи Зиннурага уйланди

Озодбек Назарбековнинг Юнусобод туманида жойлашган ҳовлиси махсус декорациялар билан безатилди. Қиз кузатиш маросимида ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари, хусусан Алишер Файз, Озода Нурсаидова, Баҳром Назаровлар жонли қўшиқлар ижро этиб, хизматда бўлишди.

Куёв— Ёрқинхўжа Умаровнинг хонадонида ҳам Ислом Фармонов, Фаррух Фазел, Ғайбулла Турсунов ва бошқа санъаткорлар шўх қўшиқлари билан меҳмонларни хушнуд этди.

Ёрқинхўжа келинникига йўл олишдан аввал онаси Зоҳида Умаровага махсус таклифнома ҳамда тилла занжир совға қилди.

Икки ёшнинг висол оқшоми пойтахтдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтди. Тантанага Дилноза Кубаева, Рихситилла Абдуллаев, Зара Ширинова, Жамшид Умрзоқов ва Даврон Кабуловлар бошловчилик қилди.

Келин-куёвни Зиёда “Келибди” қўшиғи билан тўйхонада қарши олди. Шундан сўнг Алишер Файз, Улуғбек Раҳматуллаев, Муҳаммадзиё, Ҳамдам Собиров ва бошқа санъаткорлар ёшларга илиқ тилакларини билдириб, даврада қўшиқлар ижро этишди.

Ёрқинхўжанинг онаси Зоҳида Умарова келган барча меҳмонларга миннатдорлик билдириб, шоу-бизнес вакилларига ўғлини ёлғизлатиб қўймагани учун алоҳида ташаккурини изҳор этди.

Оиласи билан Дубайда ҳордиқ чиқараётган Муниса Ризаева Ёрқинхўжанинг тўйига кечикиб бўлса ҳам етиб келди. Ёрқинхўжанинг ўзи ҳам Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов билан дуэт куйлади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Ёрқинхўжа Умаров Озодбек Назарбековнинг қизига уйланди (видео)