date 21:55 / 02.03.2015
views 15 129

Жаҳонгир Позилжонов ўзбек шоу-бизнесининг икки авлодини бирлаштирди

Жаҳонгир Позилжонов ўзбек шоу-бизнесининг икки авлодини бирлаштирди

«Божалар» гуруҳи тез орада мухлислар эътиборига «Лол бўламан» номли янги қўшиқ ва унга ишланган видеоклипни ҳавола этади, деб хабар беради «Даракчи» нашри.

Жаҳонгир Позилжонов берган маълумотларга кўра, у ушбу клипда ўзбек шоу-бизнесининг икки авлод вакилларини бирлаштиришга ҳаракат қилган. Ролларни Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тоҳир Содиқов, Алишер Файз, хонандалар Руслан Шарипов, Тоҳир Усмонов, актёр Шерзод Сайдалиев ижро этган. Клипга Жонрид Сагдиев режиссёрлик қилган.

Қўшимча маълумот ўрнида, айни кунларда Жаҳонгир Позилжонов навбатдаги концерт дастурига тайёргарлик кўрмоқда.

Манба: www.daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият