“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси “Ижодкор масъулияти: санъаткор этикаси” мавзусида миллий эстрадани ривожлантиришнинг айрим долзарб муаммоларига бағишланган давра суҳбати ўтказди. Бу ҳақда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси расмий сайтида маълум қилинган.
Бирлашма ахборот хизмати хабарига кўра, давра суҳбатида айрим хорижий қўшиқлар ва куйларни рухсатсиз ўзлаштириб, муаллифлик ҳуқуқи бўйича халқаро меъёрларни қўпол равишда бузаётган баъзи ўзбек ижрочилари фаолияти таҳлил қилинди. Суҳбат жараёнида мисол тариқасида хонандалар томонидан “ўзбекчалаштирилган” хорижий оригинал қўшиқлар иштирокчиларга ҳавола этилди.
Санъатшунос, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев, таниқли журналист Гулчеҳра Файзиева ушбу хунук ҳолатга куюнчаклик билан муносабат билдиришди. Бировларнинг қўшиғини айтиб, аравасида юрадиган замонлар ўтганини, бугун ҳар бир санъаткор миллат шаънини, санъат нуфузини сақлашга масъул эканлигини таъкидлашди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги бошқарма бошлиғи Воҳиджон Аллаёров муаллифлик ҳуқуқи тушунчаси, уни бузганлик учун белгиланган жавобгарлик ҳақида тўхталиб ўтди. Санъаткорларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Келгусида санъаткорларнинг кўчирмакашлик (плагиатлик)ка йўл қўймаслиги учун ОАВ ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”