08:31 / 18.02.2024
224

Юлдуз Усмонованинг бу йилги концерт дастури қандай ўтяпти? (фото, видео)

Юлдуз Усмонованинг бу йилги концерт дастури қандай ўтяпти? (фото, видео)
Юлдуз Усмонованинг мухлислари баҳор фаслини интиқлик билан кутишади. Боиси, хонанда айни баҳор чоғи янги концерт дастури билан мухлисларини хушнуд этади. Аммо бу йилги дастур бир оз эртароқ февраль ойида бошланди. Аммо айтиш мумкинки, ташқари қорга бурканган бўлса-да, “Истиқлол” санъат саройида баҳор нафаси уфуриб турарди.

Хонанда бу йилги саҳна безакларида гулларга алоҳида урғу берган.

Фото: “Дарё”
Юлдуз Усмонова ҳар йилги концертида янги қўшиқларга алоҳида эътибор берарди. Бу йилги дастур рэпертуари эса асосан носталгия қўшиқларидан иборат бўлди. Аммо мухлислар буни ўзгача завқ билан қаршилашди.

Фото: “Дарё”
Концерт тўлиқ жонли ижрода ўтказилгани учун ҳам катта оркестр ва хор жамоаси ҳам иштирок этди. Сарой саҳнасида 120 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Фото: “Дарё”
Дастурни доимгидек қизиқчи Шукрулло Исроилов олиб борди.

Фото: “Дарё”
Юлдуз Усмонова “Наврўз” рақс жамоаси раққос ва раққосалари билан бирга тенгма-тенг рақсга тушди. Айниқса, унинг хоразмча рақси томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Фото: “Дарё”
Хонанданинг бу йилги концерт дастури ҳам кўтарингки кайфиятда ўтди. Фақатгина концерт бериш борасида бир неча йил танаффус қилмоқчи экани ҳақидаги гаплари мухлисларни бир оз ранжитди. Чунки примадонна каби саҳнада ёниб куйлайдиган хонандалар кўп эмас.

Фото: “Дарё”
Агар Юлдуз Усмонова концертининг завқини қисман бўлса-да, ҳис қилишни истасангиз, тайёрланган махсус репортажни томоша қилинг. Кетган вақтингизга асло ачинмайсиз.


Юлдуз Усмонова, Концерт, Носталгия қўшиқлар

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонованинг бу йилги концерт дастури қандай ўтяпти? (фото, видео)