Mstyslav Chernov / AP / Courtesy of Sundance Institute
Украиналик журналист Мстислав Чернов томонидан ишланган «Мариуполда 20 кун» филми йилнинг энг яхши тўлиқ метражли ҳужжатли филми деб топилиб, «Оскар» билан тақдирланди.
Мазкур ҳужжатли филм Россия ва Украина уруши рамзларидан бирига айланган Мариуполда босқиннинг илк ҳафталарида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Таркибида режиссёр Мстислав Чернов, фотосуратчи Евгений Малолетка ва продюсер Василис Степаненко ҳам бўлган Associated Press мухбирлари жамоаси 20 кун давомида Россия қўшини қамалидаги шаҳар ҳаётини тасвирга олишган.
Улар кўчалар, шифохона, бомбардимон қилинган туғуруқхонада ўз кўзлари билан гувоҳ бўлган ва тасвирга олишга улгурган кадрларини ҳужжатли филмга айлантиришган.
Картина режиссёри Лос-Анжелесдаги тадбирда мукофотни қабул қилиш вақтида таъсирли нутқ сўзлади.
«Бу Украина тарихидаги илк «Оскар». Бу мен учун шараф. Аммо, катта эҳтимол билан, мен бу саҳнада туриб «Бу филм бўлмаслигини истардим» деб айтаётган илк режиссёрман. Мен бу мукофотимни Россия ҳеч қачон Украинага ҳужум қилмаслиги, ҳеч қачон шаҳарларимизни эгаллаб олмаслиги, ўн минглаб украинларни ўлдирмаслиги, фуқароларимиз ва ўз ерини ҳимоя қилаётган аскарларимизни асирликда ушлаб турмаслиги учун бериб юборган бўлардим.
Аммо мен тарихни, бўлиб ўтган ишларни ўзгартира олмайман. Аммо биз барчамиз биргамиз. Сиз [тадбирда жам бўлган кинематографистлар] — тарихдаги энг истеъдодли инсонларсиз. Биз тарих тўғри ёзилишига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Ва ҳақиқат тантана қилади. Ва Мариуполдаги одамлар ҳамда ўз жонини фидо қилганлар ҳеч қачон унутилмайди. Филмлар хотираларни, хотиралар эса тарихни шакллантиради. Барчага раҳмат, Украинага раҳмат. Украинага шон-шарафлар бўлсин!» “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди