date
views 19 302

Шароф Муқимов: “Мунисага кўнгилдаги сирларни ишониш мумкин”

Шароф Муқимов: “Мунисага кўнгилдаги сирларни ишониш мумкин”

Хонанда Шароф Муқимовнинг Instagram’даги саҳифасида эълон қилинган сурат шов-шувга айланди. Суратда хонанда бир қиз билан кўриш мумкин, сурат остидаги комментлар эса «чиройли жуфтлик!» қабилидаги фикрларга тўла, дейилади "Даракчи" нашрида.

Суратдаги қиз ким ва уни Шароф Муқимов билан нималар боғлаб туришини аниқлаш мақсадида “Дарё” нашри хонанда билан боғланди.

— Instagram’га жойлаган сўнгги суратингиз қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ёнингиздаги қиз ким?

— Бу қизнинг исми Муниса у мухлисларга Шаҳзоданинг «Қўллар тепага» қўшиғига ишланган клипдаги иштироки орқали таниш. Муниса билан яхши дўст, суҳбатдошмиз. Яқин кунларда иккимиз «Хаёлларинг олай» номли қўшиғимга ишланадиган клипда бирга рол ижро этмоқчимиз.

— Сурат остида комментларда кўпчилик: «Энди шу қизга уйланасизми?», мазмунида жавобсиз қолган саволлар ёзиб қолдирган…

— Уйланиш масаласига келсак, буни келажакда кимга, қачон уйланишимни вақт кўрсатади. Муниса ҳақиқатан ҳам жуда тарбияли, оиласини ҳам, ишини ҳам ўрнига қўядиган қиз. Санъатдаги ижоди билан бир вақтда катта қурилиш компаниясидаги ишини ҳам бекаму кўст адо этиб келаётган, нафақат ўз ишини, балки бошқаларнинг ишини ҳам ҳурмат қиладиган ходима. Уни жуда ҳам ҳурмат қиламан, унга ишониш, кўнгилдаги сирларни бемалол айтиш мумкин. Чунки у сир сақлашни билади ва оғир дамларда қўлидан келган ёрдамини аямайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шароф Муқимов: “Мунисага кўнгилдаги сирларни ишониш мумкин”