22:30 / 29.03.2024
304

Шакиранинг бошланишидан бир неча соат аввал эълон қилинган Нью-Йоркдаги концертига 40 минг томошабин ташриф буюрди

Шакиранинг бошланишидан бир неча соат аввал эълон қилинган Нью-Йоркдаги концертига 40 минг томошабин ташриф буюрди
Фото: “Правила жизни”
Колумбиялик қўшиқчи Шакира концерти бошланишидан бир неча соат аввал ижтимоий тармоқда эълон қўйди ва Таймс-сквердаги бепул концертга 40 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди. Бу ҳақда “Правила жизни” нашри хабар бермоқда.

Хонанда етти йилдан бери ижод билан шуғулланмаган эди. Концертда Шакира янги альбомининг чиқишини нишонлашга қарор қилди.

Хонанда мазкур шоуни ўзининг “Hips Don’t Lie” номли ҳит қўшиғи билан бошлади. Концерт давомида Шакира “TQM”, “Como Donde y Cuando”, “Te Felicito”, “Puntería”, “Bzrp music session” ва бошқа қўшиқларини ижро этди.

Фото: “Правила жизни”
Нью-Йорк! Эй Худо, бу ажойиб! Сизни яна бир бор кўриш, сиз учун куйлаш ажойибдир! Буни ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. Янги альбомим чиқиши арафасида менга кўрсатган меҳрингиз учун катта раҳмат. Концертга ташриф буюрганингиз учун раҳмат!”, — деди Шакира шоу аввалида.

Фото: Billboard
Куни кеча хонанда “Жимми Феллон билан кечки шоу”да иштирок этди. Унда бошловчи таъкидлашича, Шакиранинг янги альбоми чиққанидан кейинги дастлабки 24 соат ичида янги тўплам 2024 йилнинг энг кўп тингланган қўшиқларига айланди.

Шакиранинг янги “Las Mujeres Ya No Lloran” (“Аёллар энди йиғламайди”) номли альбоми 22 март куни эфирга узатилди. Унда янги қўшиқлар билан бирга дунёда ҳит тароналар рейтингида юқори ўринни эгаллаган эски қўшиқлари — жами 16 та қўшиқ ўрин олган. Шакира янги тўпламини эълон қилганда тармоқда қуйидагича изоҳ қолдирди:

“Ҳар бир қўшиқни ёзишда мен ўзимни қайтадан кашф қилдим. Уларни ижро этар эканман, кўз ёшларим бриллиантга, ожизлигим эса кучга айланди”.
Шакиранинг сўнгги альбоми 2017 йилда чиққан ва кейинчалик хонанда ижодида танаффус эълон қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шакиранинг бошланишидан бир неча соат аввал эълон қилинган Нью-Йоркдаги концертига 40 минг томошабин ташриф буюрди