Фото: “РБК”
Леонид Гайдайнинг 1967 йилда премьераси бўлган “Кавказ асираси ёки Шурикнинг янги саргузаштлари” комедиясида томошабинларга аллақачон таниш бўлган персонажлар пайдо бўлади. Бу Шурикнинг ўзи бўлиб, унинг саргузаштлари “И операцияси” фильмида бошланган. Шунингдек, комедия учлигининг машҳур қаҳрамонлари — актёрлар Георгий Вицин, Юрий Никулин ва Евгений Моргуновлар гавдалантирган уч хил персонаж.
Сюжети ҳаммага яхши таниш бўлган фильмда кино ижодкорлари газетада Кавказда келин олиш ва қиз бериш анъаналари ҳақида ҳикоя ўқийди. Унга кўра, “тоғли ҳудудлардан бирига” илмий-этнографик экспедицияга борган фолклор йиғувчи Шурик қизнинг ўғирланиши билан боғлиқ воқеага аралашиб қолади.
Эҳтимол, ушбу комедияни томоша қилаётганда кўпчилик битта ғалати ҳолатни пайқади — Шурик сочининг ранги фильм давомида ўзгариб қолаверади.
Соч ранги
Фото: “РБК”
Дастлаб қаҳрамон экранда кулранг-сарғиш рангда пайдо бўлади, кейин унинг сочлари буғдойрангни олади. Бундан ташқари, рангнинг кескин ўзгариши деярли ҳар бир саҳнада содир бўлади. Жавоб шуки, Шурик ролини ижро этган Александр Демяненко табиатан қора соч эгаси эди. Бу рол учун у сочларини сариқ рангга бўяшига тўғри келган. Фильмни суратга олиш жараёни бир неча ой давом этгани сабабли визажистлар доимий равишда актёрнинг соч рангини янгилаб туришлари керак эди. Қолаверса, фильм саҳналари фильмдаги хронологик тартибда суратга олинмагани боис режиссёрлар ҳаммасини ўз ҳолича қолдиришган.
Фото: “РБК”
Ушбу фильм экранларда пайдо бўлишидан олдин узоқ вақт цензурадан ўтгани ҳам сир эмас. Маълум бўлишича, фильмдаги машҳур қўшиқ — “Султон бўлсам ...”нинг бир қисми тингловчиларга етиб бормаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди