Фото: BBC
BBC Украина президенти Владимир Зеленский ҳақида “Зеленский ҳикояси” (“The Zelensky Story”) номли ҳужжатли фильмни тақдим этди. Фильмда сиёсатчининг комедиячиликдан давлат раҳбари даражасигача босиб ўтган йўли тасвирланган.
Сериал бир соатлик уч қисмдан иборат. Унда Украина тарихининг асосий воқеалари, жумладан, мустақиллик эълон қилиниши, “Евромайдон” инқилоби ва Россиянинг кенг кўламли ҳужуми ҳақида сўз боради. Шунингдек, сериалда Зеленскийнинг сўнгги 5 йил давомида бошдан кечирган ўзгаришлари ҳам тасвирланган.
Ҳозирда сериални фақат Буюк Британия аҳолиси кўра олади. Унинг режиссёри Майкл Уолдман ҳисобланади. Сериал тасмасида президент ва унинг рафиқаси – биринчи хоним Елена Зеленская билан ўтказилган интервью ҳам киритилган.
“Комедиячи, актёр, президент, қўмондон — ўз сўзлари билан айтганда. Дунёнинг энг машҳур лидерларидан бирининг ғайриоддий ҳаёти ва Украинадаги уруш қандай қилиб ҳамма нарсани ўзгартириб юборгани ҳақида”, дейилади сериал тавсифида.
Биринчи қисмнинг премьераси 4 сентябрь куни бўлиб ўтди. Унда Кривой Рогдаги КВН жамоасида ўз йўлини бошлаган Владимир Александровичнинг муваффақиятли комедиячилик фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Иккинчи қисмдаёқ Зеленскийнинг сиёсатдаги дастлабки қадамлари ва президентлик лавозимидаги синовлар тасвирланган. Учинчи қисмда эса унинг катта уруш даврида давлатни бошқариши кўрсатилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар