Фото: Europa Plus
Эркак ва аёл ўртасидаги муносабатлар дўстликка асосланган бўлиши мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳамиша баҳс ва мунозараларга сабаб бўлган. Қуйида эътиборингизга ҳавола этадиган юлдузли дўстлар икки жинс вакили ўртасида севгидан бошқа муносабатлар ҳам бўлиши мумкин эканига мисол бўла олади.
Жастин Бибер ва Билли Айлиш
Фото: Europa Plus
Бир вақтлар Билли Айлиш ҳали машҳур хонанда бўлмаганда қўшиқчи Жастин Бибернинг ашаддий мухлиси бўлган. Билли дунёга танилгач, унинг болаликдаги кумири Жастин ҳақиқий устоз ва дўстга айланди:
“Мен уни жуда ҳурмат қиламан. У менга кўп ишларда ёрдам беради. Масалан, Жастин менга юлдузлик касаллигига чалинмасликни ва машҳурликни тўғри қабул қилишни ўргатган. Биз у билан тез-тез телефон орқали мулоқот қиламиз. Унинг мотивацияга тўла сўзлари қайғули кунларимда худди ҳаётга қайтаргандек бўлади”, — дейди Билли Айлиш.
Фото: Europa Plus
Дарҳақиқат, Бибернинг ўзи ҳам ушбу дўстлик хонанда учун катта аҳамиятга эга эканлигини доим айтади.
Райан Рейнолдс ва Сандра Буллок
Фото: Europa Plus
2009 йилда Сандра Буллок ва Райан Рейнолдс иштирокидаги “Таклиф” фильми намойиш этилди. Фильмда севишганлар образини ишонарли тарзда ижро этган актёрлар ҳаётда ҳам идеал жуфтлик бўлишига кўплаб мухлислар ишонч билдирди. Аммо ўша йилда иккала актёрнинг ҳам жуфти бўлган ва улар дўст бўлиб қолган. Сандра ва Райан турмуш ўртоқлари била ажрашганда уларнинг дўстлиги янада мустаҳкамланди.
“Райан мен учун шунчаки ажойиб дўст, биз ўн йилдан ортиқ вақт давомида опа-укадекмиз”, — дейди Буллок.
Кендалл Женнер ва Фай Ҳадра
Фото: Europa Plus
Ижтимоий тармоқларда Кендалл Женнер нафақат опа-сингиллари билан тушган суратлар билан, балки яқин дўсти Фай Ҳадра билан олинган эсдалик фотолар билан ҳам бўлишади. Иккиси кўпинча турли ижтимоий тадбирларда бирга иштирок этади. Масалан, Ҳейли ва Жастин Бибернинг тўй маросимига Кендалл дўсти Фай билан бирга ташриф буюрган.
Эд Ширан ва Тейлор Свифт
Фото: Europa Plus
2012 йилда Тейлор ва Эд ўртасида ҳамкорликдаги лойиҳадан бошланган муносабатлар ҳали ҳамон давом этмоқда. Ижодий ғоялар устида суҳбатлашиш ва биргаликда сайр қилишни хуш кўрадиган машҳурлар нима учун бошқалар уларнинг дўстлигига ишонмаслигига ҳайрон қолади. Улар нафақат бир-бирларининг концертларида чиқиш қилади, ҳатто ижодий масалаларга биргаликда ёндашади. Эд Ширан бир неча йил олдин Тейлорнинг Нешвилдаги уйи яқинида ранчо сотиб олгани бунинг далилидир.
“Тейлор ва мен турли мавзуларда узоқ ва мазмунли суҳбат қура оламиз. Мен Тейлор нима истаётганини тушунадиган кам сонли инсонлардан бириман, деб айта оламан”, — дейди Эд.
Зендая ва Тимоти Шаламе
Фото: Europa Plus
Бу икки машҳурни “Дюна” фильмидан ташқари беш йиллик мустаҳкам дўстлик ҳам боғлайди. Тимоти бир неча бор ҳамкасби унга кўплаб шахсий ва маиший масалаларда ёрдам берганини тан олди. Масалан, Зендая Манхеттен марказидан олинган квартирани Тимоти учун жиҳозлаб берган.
“Зендаяни ўз синглимдек қабул қиламан, мен уни қалб дўстим ва энг яхши партнёрим, деб билишдан хурсандман”, — дейди Шаламе.
Лили Коллинз ва Зак Эфрон
Фото: Europa Plus
Лили ва Зак биринчи марта ўн йил олдин Nickelodeon каналининг тақдирлаш маросимида учрашган. Эфрон дўсти ҳақидаги илк таассуротлари ёмон бўлганини тан олган, чунки у Коллинзни жуда такаббур инсон деб ўйлаган. Бироқ унинг фикри тез орада ўзгарди ва ҳар бир учрашувдан кейин машҳурларнинг ришталари мустаҳкамланиб борди. Лили ва Зак 2019 йилда умумий лойиҳада ҳам иштирок этган.
Узоқ йиллар, Қалин дўст, Голливуд юлдузлари, Эркак ва аёл ўртасида “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди