Актриса Мафтуна Шокирова сериаллардаги эмас, балки вайнлардаги роли билан машҳурликка эришган актриса ҳисобланади. Instagram тармоғида унинг салкам бир ярим миллионга яқин кузатувчиси бор. 29 ёшни қаршилаган актриса қандай қилиб санъат оламига кирган? Келинг қуйида бу каби саволларга батафсил жавоб берамиз.
“Актриса бўлиш онамнинг армони”
Мафтуна Шокирова 1995 йилнинг 17 ноябрь куни Навоий вилоятида дунёга келган. У уч ўғилдан кейин дунёга келган ёлғиз қиз фарзанд.
Фото: Instagram / @maftunshokirova
— Санъатга бўлган меҳр оилада шаклланган десам муболаға бўлмайди. Чунки тоғам “Сарбон” гуруҳининг солисти Фарҳод Саидов ҳисобланади. Онам ҳам болаликдан актрисаликка қизиққан ва бу соҳада таҳсил ҳам олган. Аммо оилавий шароит ва қаршиликлар сабаб, ижоддан кетиб бошқа иш билан шуғулланган. Ҳозир эса сериалларда катта-кичик ролларни ижро этади. Болалигимдан санъатга қизиққаним боис, Навоий санъат ва маданият коллежида “Драма кино актёрлиги” йўналишида таҳсил олганман. Ундан кейин Тошкентга келиб худди шу йўналишда институтга ўқишга кирдим. Ростини айтсам, талабалик пайтимда бирорта сёмкаларда иштирок этмаганман. Институтнинг энг тартибли ва аълочи ўқувчиларидан бири эдим, дейди Мафтуна Шокирова.
“Кастингларга онам расмларимни жўнатарди”
Мафтуна Шокирова табиатан бир оз тортинчоқ бўлгани ва унинг актриса бўлишини ўзидан кўпроқ онаси хоҳлагани ҳақида ҳам сўзлаб берган.
Фото: Instagram / @maftunshokirova
— Болалигимда жуда тортинчоқ қиз бўлганман. Ўзимни кўрсатишни истамасдим. Аммо ўқишим ҳамиша аъло бўлган, индамай юриб ишимни битирардим. Аввалига менда актриса бўлишга у қадар кучли хоҳиш бўлмаган. Ҳатто, онам менинг номимдан кастингларга расмларимни жўнатарди. Сёмкаларга ҳам ўзи олиб бориб, ролни ижро этиш борасида маслаҳат берарди. Ҳозир ҳам онамнинг маслаҳатисиз бирор вайн ёки рол ижро этмайман, дейди актриса Мафтуна Шокирова.
“Миллион билан ижод қилолмадик”
“Драма актёрлиги” бўлимида таҳсил олган актриса бугунги кунда нега фақат комедия йўналишида ижод қилишини қуйидагича изоҳлади.
Фото: Instagram / @maftunshokirova
— Шахсан менда комедияга мойиллик “Миллион” жамоасининг концертидан сўнг пайдо бўлган. 2019 йилги концертда иштирок этганимдан кейин кўпчилик шу йўналишда ижод қилишни таклиф қилди. “Миллион”га ҳеч қандай таниш-билишсиз, кастинг орқали борганман. У ердаги муҳит ва ҳамжиҳатлик ёққан. Афсуски, бу концертдан кейин карантин бошланди ва гуруҳ билан бирга ижод қилолмадик, дейди актриса Мафтуна Шокирова.
“Қамоқхонада танишиб қолганмиз”
Актриса жиддий роллари билан томошабинлар эътиборига тушолмагани ва “Қора атиргул” сериалининг сёмкасига жиддий таклиф берилгани ҳақида эслайди.
Фото: Instagram / @maftunshokirova
— Актриса қайси рол орқали очилишини ҳеч ким билмайди. Вайнлар суратга олингунча жуда кўп лойиҳаларда суратга тушганман. Клипларда ҳам рол ижро этганман. Аммо мени ролда танишларимдан бошқа ҳеч ким танимасди. 2020 йили актриса Анжела Есимбетова режиссёрлигида “Қора атиргул” сериали суратга олинадиган бўлди. Фильмда етим қиз ролини ижро этгандим. У туҳмат сабаб қамалиб қолади ва қамоқхонада сериалнинг бошқа қаҳрамонлари билан ҳам учрашади. Суратга олиш куни бир гуруҳ актрисалар билан тушлик қилиб ўтирганимизда Индира Мифтаҳова вайн жамоаси ташкил қилаётгани ва актриса излаётгани ҳақида айтиб қолган. Шунда Анжела Есимбетова “Мафтуна зўр вариант, бир нечта шеваларда гапира олади”, деган. Шунда Индира опа билан телефон рақамларни алмашганмиз ва у сабаб Озод Шукруллаев билан танишганман, дейди Мафтуна Шокирова.
“Бу ҳақида гапирмаймиз деб келишганмиз”
Афсуски, 2023 йилнинг апрель ойида Озод ва Мафтунанинг ижодий ҳамкорлиги ниҳоясига етди.
Фото: Instagram / @maftunshokirova
— Озод ака билан ҳамкорликни тўхтатишимизга арзимаган кичик нарса сабаб бўлган. Биз Озод ака билан бу ҳақда ҳеч қаерда ҳеч нарса гапирмасликка келишиб олгандик. Шунинг учун нима вазият бўлганини мен очиқ айта олмайман. Ҳозир бу муаммолар ортда қолиб, ўзимнинг янги ишларим билан бандман. Лекин мен ушбу дуэтдан четга чиқарилиб, янги одам олинганини тасодифан билиб қолганман. Вақт бўйича келишмовчиликлар бўлиб турарди, шу сабаб шунақа бўлди, деб ўйлаганман. Лекин бу жиддий экан, дейди актриса.
“Турмушга чиқолмай юрибманми?”
Мафтуна Шокирова ҳамкорининг бошқа актриса билан вайнлар суратга олаётганини билиб шок ҳолатига тушганини маълум қилди.
Фото: Instagram / @maftunshokirova
— Ижодимизни тўхтатишимиз сабабини ҳеч қаерда гапирмаймиз, деб келишган бўлсак-да, улар томонидан бу келишув бузилди, деб ўйлайман. Сабаби уларнинг янги партнёрларининг интервьюларини кўриб қолдим. Улар Мафтуна Шокирова ҳақида сўраганимда “Турмушга чиқишлари керак экан”, деб айтдилар, деган. Нима дегани бу? Бу дегани мен ҳозир Озод ака билан ижод қилганимдан бери турмушга чиқолмай юрибманми, шунда? Одам гапираётган гапини ўйлаб гапириши керак, дейди Мафтуна Шокирова.
"Мен эмас, у ижодни тўхтатди”
Мафтуна ва Озоднинг вайнлари фақат оилавий мавзуларда бўлгани учунми кўпчилик уларни ҳаётда ҳам жуфтлик деб биларди. Ҳатто Озод Шукруллоевга “Аёлингиз рашк қилмайдими?” деган саволлар ҳам кўп бор берилганди.
Фото: Instagram / @maftunshokirova
— Озод аканинг аёллари билан жуда аҳил эдик. Улар билан бирга овқатланишга борардик. Озод ака билан ҳеч қачон қўл бериб кўришган эмасман. Ёзишмаларимиз ҳам ҳозиргача турибди. Эртага қайси вайн, қандай сценарий билан суратга олинади, реклама бўйича қаерга борилади. Шулар ҳақида гаплашганмиз фақат.
Озод ака менгача Шаҳло Алижонова, Кумуш Қосимова билан ишлаган. Мендан ҳам интервьюларда улар ҳақида сўрашган. Лекин мен улар ҳақида ҳеч нима демаганман. Кетган одамнинг орқасидан вазиятни билмай туриб, гапириш нотўғри.
Фото: Instagram / @maftunshokirova
Интервьюларимдан бирида турмушга чиқсам, Озод ака билан ижодни тўхтатаман, деганман. Лекин ҳамкорликни улар тўхтатдилар. Демак, турмушга чиқмаяпман, дейди Мафтуна Шокирова.
Фото: Instagram / @maftunshokirova
Мафтуна Шокирова айни дамда Имона Аҳмедова билан бирга янги вайнларни суратга олмоқда. Орада қўшиқ ҳам айтиб кўрди, аммо у қадар муваффақиятли чиққани йўқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)