Фото: Xabar.uz
27 ноябрь куни Тошкентдаги Миллий кино санъати саройида IX Европа кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган фестиваль доирасида кўҳна қитъа киноижодкорлари суратга олган сара картиналар намойиш этилади.
Фестиваль очилишига бағишланган матбуот анжуманида Ўзбекистон Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев ҳамда Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги элчиси Тойво Клаар иштирок этди.
«Ҳар йили ўтказиладиган Европа кинофестивали ўзбек томошабинлари учун европалик киноижодкорлар нигоҳи билан дунёни кўриш имконини берувчи чинакам ноёб тадбирдир. Дастурдаги ҳар бир фильм томошабинларни ҳиссиётлар, мулоҳазалар ва бутун дунё одамларини бирлаштирувчи ҳақиқий ҳикоялар оламига чорлайди. Сизни ушбу ёрқин ҳикоялар ва ҳиссиётлар дунёсига шўнғиб, Европа киносининг бойлигини кашф этишга таклиф қиламиз», – деди элчи Тойво Клаар.
«Европа кинофестивали яна бир бор санъат орқали халқларимизни бирлаштирмоқда. Буни эътироф этиб, Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи делегациясига чуқур миннатдорлик билдираман. Ушбу тадбир нафақат кино санъати дурдоналаридан завқ олиш, балки маданиятларимиз ўртасида дўстлик кўприкларини қуриш имконини беради. Фестиваль учун танланган картиналарда ҳам Европа, ҳам Ўзбекистон учун муштарак туйғулар акс эттирилган. Фестиваль илҳом, бирлик ва маданий мулоқот кўзгусига айлансин», – деди Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев.
Фестиваль дастурини украиналик режиссёр Антонио Лукич суратга олган «Люксембург, Люксембург» фильми очиб берди. Мазкур фильм бир неча халқаро фестивалда эътироф қозонган.
29 ноябрдан 1 декабрга қадар Миллий кино санъати саройида (собиқ «Панорама») давом этадиган фестивалда ҳужжатли, илмий фантастика, комедия ва детектив каби ранг-баранг жанрдаги фильмлар кўрсатилади.
Фестиваль учун Австрия, Болгария, Германия, Латвия, Польша, Словения, Украина, Финляндия, Ирландия, Швеция каби давлатлар киноусталари суратга олган картиналар саралаб олинган.
Ташкилотчиларга кўра, Ўзбекистон Миллий университети, Фарғона политехника университети ва Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон тиббиёт институтида ҳам кинонамойишлар ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади