17:44 / 30.11.2024
11

«Хайп»ми ёки креатив тарғибот? Капитаннинг қўшиқ куйлаши муҳокамаларга сабаб бўлди

«Хайп»ми ёки креатив тарғибот? Капитаннинг қўшиқ куйлаши муҳокамаларга сабаб бўлди
Бухорода вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати бошлиғи, капитан Улуғбек Шукурлаев ташаббуси билан ёшларни йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликка, ҳар бир йўл белгисига қатъий риоя қилишга чорловчи қўшиқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан қизғин қаршиланди.

Кимдир «капитан бундан хайп ясамоқчи бўлган», деса, бошқаси бундай ёндошув «учар» ҳайдовчилар учун креатив тарғибот бўлди», демоқда.

«Бугунги кун ёшлари оддий тарғиботни кўрмаяпти. Сурат ва видеоли постларга эътибор қаратишмаяпти. 1-2 дақиқали тарғиботларни кўришга, ҳатто, вақт ҳам ажаришмаяпти. Шу боис, қўшиқ орқали йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилишни, ҳозирги ёшларга халқчил тарзда қоидабузарликларга риоя қилишлари учун ўзларига хос ёндошув қилдик. Қўшиқ орқали урғуни тарғиботга қаратдик. «Бу орқали капитан хайп ясамоқчи бўлган» деган бўлмағур гаплар ўз йўлига. Биз, уддаладик ва ёш ҳайдовчилар онгига етказа олдик. Қанақадир турли хайпларга берилиб кетган ёшлар учун бу креатив ёндошув бўла олди, деб ўйлайман. Мақсад турли кўринишдаги автоавариялар ҳамда қоидабузарликларнинг олдини олиш», — дейди Улуғбек Шукурлаев.

Ўз хизмат вазифаси бўйича матбуот хизматини ҳам бошқараётган капитан: ёш ҳайдовчиларга етиб бориши учун креатив, позитив ёндошув қилганини билдирди. Унинг сўзига кўра, тарғиботнинг бу кўринишида айрим тоифадаги ҳайдовчиларга ўзларининг тилларида тушунтириш берилган. Қўшиқни яратиш, басталаш, тасвирга олиш ва монтаж жараёнлари учун бир кун вақт сарфланган.

Капитаннинг ушбу ёндошуви нечоғли «эффект» беришини вақт кўрсатади. Бироқ, қўшиқнинг минглаб ҳайдовчилар ичида «хайп»га айлангани бор гап. Буни «хайп»нинг ижобий кўрсаткичи, деб атаса ҳам бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Хайп»ми ёки креатив тарғибот? Капитаннинг қўшиқ куйлаши муҳокамаларга сабаб бўлди