© Sputnik / Алексей Куденко
2024 йил ўз ниҳоясига етди. Ҳеч бир йил йўқотишсиз бўлмайди. Ўтган йилда ҳам эл ҳурматига сазовор бўлган, ўзидан ёрқин хотира қолдирган кўплаб таниқли шахслар бу оламни тарк этди.
Турғун Азизов – 22 январь
Ўзбек кино ҳамда театр санъатининг чинакам афсонаси, актёр ва режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди.
Турғун Азизов “Мафтунингман”, “Одамлар орасида ёлғиз”, “Ҳаёт тунда ўтиб кетди”, “Оловли йўллар”, “Қабрдан қайтган умр”, “Нодирабегим” каби кўплаб фильмларда роллар ижро этган. Театр саҳнасида кўплаб классик ва шоҳ асарларда бош қаҳрамонларни гавдалантириш билан бир қаторда 15 тадан ортиқ спектаклни режиссёр сифатида саҳнага қўйган.
Турғун Азизов
© O'zbekiston Kinoarboblari IU
Аброр Турсунов – 7 февраль
Актёр ва режиссёр Аброр Турсунов “Кулол ва хурмача” фильмидаги роли билан мухлисларга таниш бўлган.
Киноактёр фаолияти давомида “Чинор остидаги дуэл”, “Суюнчи”, “Абдуллажон”, “Ким жинни”, “Аёллар салтанати” каби кўплаб фильмларда рол ижро этган.
Aброр Турсунов
Жасур Шаметов – 10 февраль
Оператор ва режиссёр Жасур Шаметов 39 ёшида вафот этди. У “Зарб”, “Гуноҳ”, “Пойма пой”, “Садоқат”, “Қалбаки дунё”, “Аччиқ ҳаёт”, “Қалбим ўғриси” каби бир қанча бадиий фильмларда операторлик, “Маҳаллада нима гап” мусиқий-комедик фильмида режиссёрлик, “МТВ шоу” дастурида продюсерлик қилган. Маҳоратли оператор бир қанча халқаро танловларда иштирок этган.
Жасур Шаметов
© O'zbekiston Kinoarboblari IU
Эркин Самандар – 13 апрель
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, шоир, носир ва драматург Эркин Самандар 89 ёшида вафот этди.
У 1990-1993-йилларда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари лавозмида ҳам фаолият юритган.
Эркин Самандар
© O'zbekiston Kinoarboblari IU
Машраб Кимсанов – 2 май
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди.
Машраб Кимсанов “Водиллик келин”, “Оловли йўллар”, “Отамдан қолган далалар”, “Масхарабоз”, “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Онагинам орзуси” каби фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор “Тоғлик куёв” фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.
Машраб Кимсанов
© O'zbekiston Kinoarboblari IU
Малика Қаюмова – 13 июнь
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова 70 ёшда оламдан ўтди.
Малика Қаюмова театр санъатида ўзига хос ўчмас из қолдирган. У ўзининг ижодий фаолияти даврида театрда саҳналаштирилган 30 дан зиёд спектаклларда бош ролларни ҳамда характерли образларни гавдалантирган. “Тақдир”да амма, “Девона”да она, “Алпомиш”да Кунтуғмиш, “Фотима ва Зуҳра”да она, “Пари қишлоқ”да она каби образларни яратган.
Малика Қаюмова
© O'zbekiston Kinoarboblari IU
Беҳзод Йўлдошев – 28 август
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, юқори энергиялар физикаси соҳасида халқаро миқёсда таниқли ва эътироф этилган олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик Беҳзод Йўлдошев 79 ёшида вафот этди.
Беҳзод Йўлдошев
© O'zbekiston Kinoarboblari IU
Бобомурод Ҳамдамов – 2 сентябрь
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди.
Бобомурод Ҳамдамов ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг ривожланишида салмоқли ҳисса қўшган. Унинг “Султон Жалолиддин”, “Ким экан”, “Девона”, “Галдиму”, “Қўрқдим” каби қўшиқлари кенг оммалашган.
Бобомурод Ҳамдамов
© O'zbekiston Kinoarboblari IU
Мусахон Нурматов – 9 сентябрь
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди.
Мусахон Нурматов 1990-йиллар охири, 2000-йиллар бошида яратилган ўзбек миллий этрада санъатидаги юзлаб қўшиқлар мусиқасининг муаллифи. Унинг “Лайлим”, “У гўзал бошқа”, “Адашдим”, “Яна соғиндим, яна”, “Мени севиб қолсайдинг” каби қўшиқлари машҳур.
Мусахон Нурматов
© O'zbekiston Kinoarboblari IU
Бибисора Туробова – 15 сентябрь
Таниқли шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди.
Унинг ўнга яқин шеърий китоблари нашр этилган. Шоиранинг 2011 йилда ёзилган “Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин” шеъри машҳур.
Бибисора Туробова
© O'zbekiston Kinoarboblari IU
Аҳмад Нарзуллаев – 1 ноябрь
Таниқли фермер, Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев 68 ёшида вафот этди.
У 1991 йилдан “Лочин” фермер хўжалиги раҳбари сифатида фидокорона меҳнат қилган. “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.
Аҳмад Нарзуллаев
© O'zbekiston Kinoarboblari IU
Ҳалима Ибрагимова – 7 декабрь
Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди. Ҳалима Ибрагимова “Мирзо” театри аъзоси эди.
Ҳалима Ибрагимова
© Ижтимоий тармоқлар
Тўлқин Тожиев – 13 декабрь
Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, ўзбек дубляж санъатининг қироли, Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев 88 ёшда вафот этди.
Тўлқин Тожиев Ўзбек Миллий академик драма театрида юздан ортиқ образлар яратган. “Ўзбекфилм” киностудиясида ўзбекчага ўгирилган мингдан ортиқ хориж фильмига овоз берган.
Тўлқин Тожиев
© O'zbekiston Kinoarboblari IU
Шафоат Раҳматуллаева – 24 декабрь
Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда вафот этди.
У кўп йиллар давомида театр соҳасида фаолият юритиб келган. Шунингдек, кинофильмларда турли ролларни ижро этган.
Шафоат Раҳматуллаева
© O'zbekiston Kinoarboblari IU “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хусийлар Исроилга йирик ҳужум ҳақида эълон қилди
Мудофаа вазирлиги: Россия қуролли кучлари Кураховони назоратга олди
Гвардиола “Манчестер Сити”нинг муваффақиятсизлиги сабабчиси ким эканини айтди
5 январда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин
Аббосбек Файзуллаевни гранд клуб олиб кетади...
Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”
Кўп сув ичиш организм учун қай даражада фойдали?
Тўқаев давлат газетасига интервю бериб, Назарбоевни очиқ танқид қилди