
Бир неча кун аввал ўғли билан Аргентинадан Тошкентга қайтган хонанда Муниса Ризаева Instagram’даги саҳифаси орқали жонли эфирга чиқди ҳамда мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Фото: Instagram
— Кўриб турган бўлсангиз тирноқларим бўялмаган, лакимни олиб ташлаганман. Чунки ҳозирда беш вақт намозимни ўқияпман, мумкинмас. Намозга кичкиналигимдан ўрганганман. Имкон қадар қолдирмай ўқишга ҳаракат қиламан. Баъзан хизматлар билан бўлиб, ўқий олмайман, лекин бомдодни ҳар доим ўқийман.
Ўғлингизнинг исмини нега сир тутяпсиз?
— Ўғлимнинг исмини у бир ёшга кирганида ҳаммага эълон қиламан. Унинг юзини ҳам ўшанда кўрасизлар. Кўз тегишидан қўрқаман, чунки назар бор нарса.

Фото: Instagram
Ўғлингизга азон айттирдингизми?
— Албатта, ўғлим туғилиши билан турмуш ўртоғимнинг ўзлари азон айтганлар, бундан ташқари Раҳматулло қори ака Дубайдан видеоқўнғироқ орқали алоқага чиқиб, телефонда азон айтиб қўйганлар.
Туғруқдан кейин қандай ўзингизга келяпсиз?
— Мен айни пайтда диетадаман. Уйимдаги ошпазим Шаҳноза менга фақат парҳезбоп таомлар тайёрлаб беради. Ўзи ҳомиладорлик пайтимда унча кўп семирмадим. Бор-йўғи 4 кило вазн йиғдим.
Аргентинадан тез қайтишингизга нима сабаб бўлди?
— Боламнинг қорни кўп оғриб, у жуда кўп йиғларди. Биз дорихонадан умуман дори сотиб ололмасдик. Чунки дорилар фақат рецепт асосида сотилади. Шифокорга борсак 1 ёшгача ҳеч қандай дори мумкинмас, дейишарди. Шунинг учун ҳам Тошкентга қайтишга мажбур бўлдик.

Фото: Instagram
Аргентинадаги гинекологлар ҳақида нима дейсиз?
— Аргентинадаги гинекологлар ҳақида фақат ижобий фикр айтишим мумкин. Ўзим у ерда кесарча кесиш орқали туғдим. Қорнимдаги чоклар шунақа маҳорат билан туширилганки, деярли сезилмайди.
Турмуш ўртоғингиз нима сабабдан Аргентинада қолди?
— Турмуш ўртоғимнинг Аргентинада катта бизнеслари бор. Бундан ташқари бизнинг ҳужжат ишларимиз ҳам чала қолди. Мен ўғлимни олиб Тошкентга қайтганимдан сўнг, турмуш ўртоғим ўша ишларни ҳал қилмоқда. Улар бир ойларда ёнимга қайтадилар.
Концерти ҳақида

Фото: Instagram
— 24 октябрь куни Тошкентда концерт беришни режалаштиряпман. Ўша санага ҳозир жой брон қилишимиз керак.
“Россияда юрган ватандошларимизга қайтинг, дейман”
— Россиядаги ҳамюртларимизга юрагим ачишади. Қайтинглар Ўзбекистонга, нима қиласизлар у ерларда қийналиб? Янгиликларни ўқиб, видеоларни кўриб роса асабийлашаман. Бизни юртдошларимизга нисбатан бўлаётган ҳурматсизлик мени хафа қилади. Россияда топаётган пулингиз Ўзбекистонда ҳам бор, шунинг учун қайтинглар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар