
Наврўз байрами арафасида хонанда Малика Эгамбердиева яшайдиган маҳаллада қувноқ тадбир ташкил этилди. Маҳалладошлар биргаликда катта дошқозонга сумалак осиб, шўх яллалар айтиб, тонггача миллий таомни тайёрлашди.
Анъанага кўра, сумалак пишириш жараёни фақатгина ошпазликни ўз ичига олмайди. У меҳр, қувонч ва дўстона муҳитни яратиш, ҳамжамиятни янада мустаҳкамлаш имкониятини тақдим этади. Кеча давомида қўшиқлар ва дил изҳорлари янгради. Хусусан, хонанда Малика Эгамбердиева сумалак ёнида тўпланганларга қўшиқ куйлаб, Наврўзнинг файзини ҳис эттирди:
"Ризқинг билан келасан,
Файзинг билан куласан.
Соғинган бу дилларни,
Дардин ўзинг биласан.
Омонликда кўришдик,
Қаҳратонла курашдик.
Бир йил ўтиб,
Яна сенла кўришдик."
Маҳалладошлар хонанданинг мусиқий ижросини мамнуният билан қарши олишди. Шодлик ва қувонч ила сумалак аралаштирганлар ўзларининг эзгу тилакларини билдиришди.
Шу тариқа, Наврўзнинг асосий рамзларидан бири – сумалак, бирлик ва меҳр-муҳаббат рамзи сифатида тайёрланиб, байрамга ўзгача файз бағишлади. Кечанинг асосий таассуроти эса, шубҳасиз, аҳиллик ва юксак байрамона кайфият бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар