date

Малика Равшанова қизининг илк туғилган кунини нишонлади

Малика Равшанова қизининг илк туғилган кунини нишонлади

Хонанда Малика Равшанова ўзининг Instagram саҳифасида қувончли янгиликни мухлислари билан бўлишди. У қизи Садиянинг 1 ёшга тўлганини нишонлаб, самимий видеопост жойлади.

Санъаткор пост остида: “29.04.25 йил — мен тўртинчи бор ОНА бўлган куним”, — дея ёзиб қолдирган.

Малика Равшанова қизининг туғилган кунини унутилмас қилиш учун байрамни табиат қўйнида ўтказишга қарор қилган. Лавҳаларда кичкина Садия қулупнай тасвири туширилган ширин кийимларда, қулупнай ва қулупнайли махсус торт билан суратга олинади.

Айниқса, қизалоқнинг қулупнайли тортни завқ билан еяётган онлари видеога алоҳида файз бағишлаган. Ушбу самимий кадрлар мухлислар қалбидан жой олди.

Изоҳларда эса фойдаланувчилар Садияни туғилган куни билан табриклаб, унга соғлик, бахт ва ёрқин келажак тилаб, илиқ ва самимий тилаклар ёзиб қолдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Малика Равшанова қизининг илк туғилган кунини нишонлади