
Хитой Миллий кинематография бошқармаси АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Хитой товарларига божлар оширилганидан сўнг, мамлакатда Голливуд фильмлари импорт қилинишини чеклашини маълум қилди, деб Meduza.io хабар берди.
«Биз бозор қоидаларига амал қиламиз, томошабин танловини ҳурмат қиламиз ва АҚШ фильмларини импорт қилиш миқдорини маълум даражада камайтиришни режалаштирамиз», — дейилади идора баёнотида.
Reuters ёзишича, Голливуд фильмларининг Хитойдаги умумий киноташрифлардан оладиган улуши бор-йўғи 5% ни ташкил қилади. Шу билан бирга, Голливуд студиялари Хитойдаги фильмларидан фақат 25% даромад олади. Кейинги йилларда Хитой томошабинларининг Ғарб фильмларига қизиқиши камайган.
2020 йилдан бери Хитойдаги умумий кино тушумларининг тахминан 80%и маҳаллий фильмларга тўғри келади (бу аввал 60% эди). 1995 йилдан бошлаб мамлакатда хорижий фильмлар учун йиллик квота амалда — дастлаб 10 та фильм, кейинчалик 34 тагача оширилган.
2025 йил 9 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойга нисбатан божларни янада оширишини эълон қилди — 104%дан 125%гача. Унинг сўзларига кўра, бу қарор дарҳол кучга киради ва Хитой “жаҳон бозорига ҳурматсизлик”да айбланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!