
Хонанда Муниса Ризаева “Сенсиз” деб номланган янги қўшиғига режиссёр Санжар Маткаримов ва клипмейкер Ёдгор Носиров билан ҳамкорликда суратга олмоқда. Клипдаги бош қаҳрамон образини актёр Йигитали Мамажонов ижро этди.
“Sayyod.com” клип суратга олиш жараёнидан репортаж тақдим этди.
“Бу йил ҳаётимда турли хил нохуш ҳолатлар бўлди. Ҳаётимда оғир айрилиқни бошдан кечирдим. Янги қўшиғим мен ўша пайтда ҳис этган туйғулар ва менинг руҳий ҳолатим ҳақида. Албатта буларнинг барчаси аллақачон ўтмишда қолди... Қўшиқ ‘Сенсиз’ деб номланади. Қўшиқ муаллифи кўпчиликка манзур бўлган ‘Қайларда’ қўшиғини ёзган Дилноза Мирзохўжаева. У қалбимнинг торларини жуда яхши ҳис эта олди”,—дейди Муниса Ризаева.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар