
Машҳур хонанда Муниса Ризаева иштирок этган навбатдаги юмористик видеоролик мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Ҳозирча номсиз қолган ушбу вайнда хонанданинг реал ҳаётда учраши мумкин бўлган бир ҳолат — машинанинг йўлда тўхтаб қолиши орқали томошабинларга катта кулги ва ижтимоий хулоса улашилди.
Сценарийда нима бўлди?
Мунисанинг Каптиваси йўл ўртасида тўхтаб қолади ва у яқин атрофдаги автомойкада ишловчи йигитлардан ёрдам сўрайди. Йигитлардан бири уни дарров таниб қолади ва завқ билан машинани итариб, механизмни ишга туширишда ёрдам беради.
Хурсанд бўлган Муниса ёрдам берган йигитдан “Қанча бўлди хизмат ҳақингиз?” деб сўрайди. Аммо йигит “Йўқ, сиздан пул олмайман, рақамингизни беринг, агар хизмат керак бўлиб қолса, мурожаат қиларман”, деб ундан ташриф қоғозини олади.
Кейин нима бўлди?
Тасодифий ёрдам кундан-кунга муаммога айланади. Йигит ўзининг дўстлари ва қўшниларига “Мунисанинг машинасини мен итарганман” деб мақтана бошлайди. Бир ўртоғи ҳатто ундан “Туғилган кунимга Муниса табрик йўлласин” деб илтимос қилади.
Ҳар куни Мунисани безовта қилиш, кечаси соат 03:00 да қўнғироқ қилиб янги қўшиғини жонли ижро қилиб беришини сўраш, онасининг “Гап”ига чақириб қўшиқ куйлатиш каби оғир ҳаракатлардан сўнг, охирида Муниса “Етишди!” деган даражага етади.
Йигит охири унинг уйигача бориб, қаттиқ гапираверади: “Бошқа машинангни менга итартирма! Бундан кейин эринг итарсин!”
Нима учун қизиқарли?
Бу вайн нафақат юмор, балки ижтимоий фикр ҳам улашади. Ёрдам бериш ва инсонлар билан чегарани билмасликнинг оқибати қандай бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Муниса Ризаеванинг актёрлик маҳоратлари, визуал юмор ва реал ҳаётга хос ҳолат — барчаси видеони мухлисларбоп, кутилмаган сюжетли ва мукаммал қилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар