
2025 йил битирувчилари учун унутилмас кеча — “Филармония шоу” концерт дастури пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” саройида тантанали тарзда бўлиб ўтди. Ўзбекистон давлат филармонияси ташаббуси билан уюштирилган ушбу гала-шоу минглаб битирувчилар ва санъат мухлислари учун қувонч, орзу ва ёшликка тўла лаҳзаларни инъом этди.
Шоуда юртимиз санъат юлдузлари — Райҳон, Шохрух, Шаҳло Аҳмедова, Ҳамдам Собиров, Ғайбулло Турсунов, Шахриёр, Конста, “Беном” гуруҳи ва Кинг Мацарелла сингари машҳур ижодкорлар иштирок этди. Улар томонидан жонли ижро этилган куй ва қўшиқлар, саҳнадаги олаванд рақслар ва мукаммал техник жиҳозлар шоунга юқори кайфият бағишлади.
Муҳаббат, шукроналик ва орзулар руҳида ўтган ушбу концерт нафақат мусиқий томоша, балки ёшлар учун ёдгорликка айланадиган кеча бўлди. Яққол саҳна ечимлари, ёрқин чироқлар, замонавий лазер эффектлари ва профессионал режиссура туфайли “Ҳумо Арена”даги ҳар бир мухлис ўзи учун алоҳида ҳис туйди.
Филармония томонидан ҳар йили ўтказиладиган бу каби махсус лойиҳалар на фақат битирувчиларга, балки кенг жамоатчиликка ҳам маданий завқ ва илоҳий мусиқа оламидаги уйғунликни тақдим этмоқда.
“Филармония шоу” нафақат битирувчиларга, балки бутун жамоатчиликка ҳақиқий байрам кайфияти улашди. Бу кеча ёш авлод хотирасида орзу ва илҳом билан тўлдирилган, бир умр унутилмас саҳна воқеаси сифатида қолади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар