date

"Нега сиз ёмонмисиз?" — Ли Бен-хон ўғли “Кальмар ўйини”даги ролидан хафа бўлди

"Нега сиз ёмонмисиз?" — Ли Бен-хон ўғли “Кальмар ўйини”даги ролидан хафа бўлди
Жанубий кореялик машҳур актёр Ли Бен-хон “Кальмар ўйини” сериалида иштирок этганини ўғли мактабдошларидан эшитиб билди. Бу ҳақда актёр Жимми Феллоннинг ““The Tonight Show”” ток-шоусида сўзлаб берди, деб Pravilamag.ru ёзади.

Актёрнинг сўзларига кўра, бир куни икки ўғлидан бири мактабдан қаттиқ хафа бўлиб қайтган ва ундан шундай деб сўраган:

"Нега сиз шунчалик ёмонмисиз?"

Бу савол отани ҳайратда қолдирди. Боланинг тушунтиришича, у сериалда отаси жуда кўп одамларни ўлдирганини кўрган. Ли Бен-хон илк бор бу вазиятдан ҳанг-у манг бўлиб қолган, сўнгра эса боласига бу фақатгина рол эканини, реал ҳаётда бундай бўлмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилган.

"Мен актёрман, бу мен эмас, менинг қаҳрамоним!", – деган у. Бироқ ўғли отасининг бу сўзларига ҳали ҳам ишонмаган.

Бу воқеа кўплаб юракларга таъсир қилди ва Ли Бен-хоннинг оталик руҳиятини ҳам кўрсатиб берди. У сериалдаги роли орқали машҳурликка эришган бўлса-да, шахсий ҳаётида ҳақиқий инсон ва меҳрибон ота эканини исботлашга ҳаракат қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Нега сиз ёмонмисиз?" — Ли Бен-хон ўғли “Кальмар ўйини”даги ролидан хафа бўлди