date

«South Park» яратувчилари Paramount билан 1,5 миллиардлик шартнома тузди

«South Park» яратувчилари Paramount билан 1,5 миллиардлик шартнома тузди

Машҳур «South Park» мультсериали яратувчилари Трей Паркер ва Мэтт Стоун Paramount студияси билан 1,5 миллиард долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда Pravilamag нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, беш йиллик шартнома доирасида ҳар йили 300 миллион доллар тўланади. Шартнома доирасида «South Park»нинг яна 50 янги эпизоди суратга олинади. Шунингдек, аввалги 26 мавсум ҳам илк бор Paramount+ стриминг платформасида намойиш этилади.

«Биз бундай имконият берилганидан миннатдормиз ва бизга бўлган ишонч учун чуқур мамнунмиз», — деди Паркер. Унга кўра, улар мультсериални янги босқичга олиб чиқиш, уни давом эттириш ва «алоҳида нарса яратиш» ниятида.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Паркер ва Стоун Warner Bros. Discovery ҳамда Netflix билан ҳамкорлик музокараларида янги компания президенти Жефф Шеллнинг аралашуви сабаб келишувлар бузилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Аммо Paramount Global раҳбарларидан Крис Маккарти ва Киз Хилл-Эдгарнинг иштирокида келишув барибир амалга ошди.

27-мавсумнинг премьераси аввал 2025 йил 9 июлга режалаштирилган эди, аммо энди у 23 июлда намойиш этилиши маълум қилинди. Трейлер аллақачон чиқарилган бўлиб, унда P. Diddy, суд жараёнлари ва ҳатто Канаданинг армияси пародия қилинган саҳналар ҳам бор.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «South Park» яратувчилари Paramount билан 1,5 миллиардлик шартнома тузди