date

Оззи Осборн ҳақидаги комикс рус тилида нашр этилади

Оззи Осборн ҳақидаги комикс рус тилида нашр этилади

Оззи Осборн ҳаёти ва ижодига бағишланган рус тилидаги комикс сентябрь ойида китоб дўконларида пайдо бўлади. Бу ҳақда Pravilamag нашри «АСТ: Кладезь. Музыка» таҳририяти бош муҳаррири Мария Шебаршовага таяниб хабар берди.

Комиксни АҚШлик рассом ва ёзувчи Тодд Мэтти яратган. Ушбу лойиҳага у Оззининг вафотидан анча олдин, унинг ҳаёт эканлиги пайтидаёқ қўл урган.

«Бизнинг таҳририят томонидан чоп этиладиган бу комикс буюк мусиқачига ҳурмат рамзи сифатида дунё юзини кўради. Рус тилидаги нашрга сабабчи бўлганимиздан мамнунмиз», — деди Шебаршова.

Комикснинг рус тилидаги таржимасини таржимон Анастасия Старостина амалга оширган.

Буюк Британиялик машҳур Оззи Осборн 2025 йил 22 июль куни, 76 ёшида вафот этди. У нафақат Black Sabbath гуруҳининг асосий вокалисти, балки мустақил ижодкор сифатида ҳам бутун дунёда миллионлаб мухлисларга эга бўлган.

2025 йил июл ойи бошларида Оззи Осборн ва Black Sabbath гуруҳи Бирмингемдаги Villa Park стадионида сўнгги концертни берди. Унга минглаб мухлислар ташриф буюрди, концерт эса 10 соатдан зиёд давом этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Оззи Осборн ҳақидаги комикс рус тилида нашр этилади