
Голливуд юлдузлари Том Круз ва Ана де Армас ўртасидаги эҳтимолий муносабатлар ҳақидаги миш-мишлар ниҳоят расман тасдиқланди. Бир неча ойдан бери бирга кўринаётган жуфтлик, ниҳоят, оммавий равишда ҳам ўз муносабатларини намоён қилди, деб Peopletalk хабар берди.
Жуфтлик ҳақидаги гап-сўзлар 2025 йил февраль ойида бошланган эди. Улар аввал Лондондаги кечки сайр чоғида бирга кўринди, кейинроқ эса Испаниядаги яхтада дам олишди. Шундан сўнг уларни йозда "Oasis" гуруҳининг концертида ҳам бирга учратишди.
Машҳур People журналига кўра, жуфтлик Вермонтдаги саёҳат пайтида бир-бирининг қўлини ушлаб, муҳаббат ифодасини намоён қилди. Шу билан улар муносабатларини расман тасдиқлади. 63 ёшли Круз ва 37 ёшли де Армаснинг муносабатлари энди жамоатчилик назаридан яширилмаяпти.
Аввалига, жуфтлик яқин дўстлар, холос, деб айтилган эди. Аммо кейинчалик улар бир неча бор оммавий жойларда бирга кўринди. Жумладан, 3 май куни Лондонда ўтказилган Дэвид Бекхэмнинг 50 йиллиги муносабати билан ташкил этилган кечада ҳамда де Армаснинг туғилган кунидан 37 кун аввал пойтахтдаги боғда сайр пайтида.
Том Круз аввал Мими Роджерс, Николь Кидман ва Кэти Холмсга уйланган. Унинг Изабелла ва Коннор исмли фарзандлари, шунингдек, Сури исмли қизи бор. Ана де Армас эса 2010 йиллар ўртасида испаниялик актёр Марк Клотетга турмушга чиққан, сўнгра Tinder компанияси ижрочи директори Пол Букадакис билан муносабатда бўлган. У, шунингдек, “Глубокие воды” фильмидаги ҳамкасби Бен Аффлек билан 2020 йил мартидан 2021 йил январигача романтик муносабатда бўлган ва улар дўстона тарзда ажрашишган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!