
Лос-Анжелес тепалигида жойлашган Голливуд ёзуви 100 йилдан ортиқ вақт мобайнида АҚШнинг энг машҳур рамзларидан бири бўлиб келмоқда. Аммо 1970-йилларга келиб, бу машҳур белги бутунлай емирилиш арафасига келган эди.
1923-йилда реклама мақсадида "HOLLYWOODLAND" ёзуви ўрнатилган бўлиб, у атиги 18 ой хизмат қилиши режалаштирилган эди. Бироқ вақт ўтиши билан бу ёзув кино саноатининг тимсолига айланди. 1978-йилда эса кучли бўрон туфайли ҳарфлардан баъзилари қулаб тушди.
Рок юлдуз Алиcе Купер "Save the Sign" кампаниясини бошлаб берди. У дўсти Гроучо Марх хотирасига охирги “О” ҳарфи учун 27 минг доллар хайрия қилди. Унинг ташаббуси бошқа машҳурларни ҳам ҳарфларга ҳомийлик қилишга ундади — уларнинг орасида Ҳугҳ Ҳефнер, Гене Аутрй ва Варнер Брос каби номлар бор эди.
Хайрия кампанияси орқали 250 минг долларлик янги пўлат ёзув тикланди. Бугун Голливуд ёзуви нафақат шаҳарнинг рамзи, балки бутун дунё орзусига айланган кино оламининг тимсоли бўлиб қолмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар