date

Индонезияда "One Piece" байроғи норозилик рамзига айланди

Индонезияда "One Piece" байроғи норозилик рамзига айланди
Индонезияда япон "One Piece" анимедаги қора фонли, бош суяги тасвирланган байроқлар ҳукуматга қарши рамзга айланди. Улар пойтахт Жакарта ва бошқа шаҳарларда эшикларга, автомобилларга, деворларга осилмоқда.

Кўпчилик бу байроқларни президент Прабово Субиантонинг 17-август – Мустақиллик куни муносабати билан қизил-оқ давлат байроғини кўтариш чақириғига жавобан кўтармоқда. Танқидчилар Прабово ҳукуматини тобора марказлашаётганликда ва эркинликларни чеклаётганликда айбламоқда.

"One Piece" мухлислари бу байроқни "озодлик ва адолат рамзи" деб атамоқда. Бироқ расмийлар бу ҳаракатни "миллатни бўлиш" деб баҳолаган, айрим қонунчилар ҳатто бу хатти-ҳаракатни "хиёнат" деб атади. Шунга қарамай, президент маъмурияти байроқни "ижодий ифода" деб тан олиб, фақат давлат байроғи билан ёнма-ён қўйилмаслигини сўради.

Мутахассислар бу рамзий ҳаракатни тинч норозилик шакли сифатида баҳоламоқда. "One Piece" каби оммабоп маданият маҳсулотлари орқали сиёсий хабардорлик ошаётгани қайд этилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Индонезияда "One Piece" байроғи норозилик рамзига айланди