Ҳинд киноси ҳақида гап кетганда, миллионлаб мухлислар тилига биринчи келадиган ном — Салмон Хон. У нафақат машҳур актёр, балки курашчи, қўшиқчи ва продюсер сифатида ҳам танилган.
1965 йилда Ҳиндистоннинг Индаурда таваллуд топган Салмон Хон ҳозирда Болливуднинг энг сердаромад ва таъсирли юлдузларидан бири ҳисобланади. Унинг “Бажранги Бхайжан”, “Кик”, “Дабанг” каби блокбастер филмлари бутун дунёда юзлаб миллион томошабинларни экранга маҳлиё этган.
Салмон Хоннинг мухлислари уни “Бхай” деб аташади. Унинг актёрлик маҳоратидан ташқари, саховатпеша табиати ҳам кўпчиликнинг қалбини қозонган. Актёр “Being Human” хайрия фондини очиб, минглаб кам таъминланган инсонларга ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Қизиғи шундаки, Салмон Хон ўзини оддий инсон сифатида тутади. Машҳур бўлишига қарамай, у ҳозиргача оиласи билан бирга яшайди ва шу соддалиги билан ҳам мухлисларнинг эътиборини қозонган.
Бугунги кунда Салмон Хон Ҳиндистонда ҳам, дунёда ҳам киносаноатнинг энг йирик юлдузларидан бири сифатида эътироф этилади. У ҳақдаги янгиликлар ва филмлар ҳамиша катта қизиқиш уйғотади.
Нет даромади 2025 йилга келиб, Ҳиндистоннинг машҳур актёри Салмон Хоннинг тахминий бойлиги ~$350 миллион атрофида баҳоланмоқда.
У битта фильм учун $11.4–$17.1 миллион (тахминан) миқдорида ҳақ олади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!