date

“Twilight” достони илк бор YouTube'да намойиш этилади

“Twilight” достони илк бор YouTube'да намойиш этилади

Peopletalk‘нинг ёзишича, келаси ҳафта YouTube платформасида машҳур “Twilight”  достони фильмлари илк марта бепул намойиш қилинади.

Роберт Паттинсон ва Кристен Стюарт рол ижро этган ушбу бешта фильм транслацияси Lionsgate ва Fathom Entertainment қўллаб-қувватлови остида ташкил этилмоқда. Бу лойиҳа “Twilight”нинг биринчи романи нашр этилганининг 20 йиллигига бағишланиб, шу йилнинг октабрида кинотеатрларда қайта намойиш этиладиган махсус дастур доирасига киради.

Шунингдек, Lionsgate ўзининг YouTube каналини мухлислар талабининг ортиб бораётгани сабабли қайта ишга туширди. Эндиликда унда эксклюзив видеолар ва қўшимча материаллар тақдим этилади.

“Twilight Saga” киноси тарихдаги энг муваффақиятли ўсмирлар франшизаларидан бири бўлиб, бешта фильм умумий ҳисобда 3,3 миллиард доллардан кўпроқ даромад келтирган. Асарлар Стефани Майернинг 160 миллиондан ортиқ нусхада сотилган ва 49 тилга таржима қилинган машҳур романлари асосида яратилган.

Шунингдек, Lionsgate ёзувчи Стефани Майернинг “Ярим тунги қуёш” (“Midnight Sun”) романини Netflix платформасида сериал кўринишида тақдим этиши ҳам режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Twilight” достони илк бор YouTube'да намойиш этилади