date

Анжелина Жоли янги фильмда блондинка қиёфасида намоён бўлади

Анжелина Жоли янги фильмда блондинка қиёфасида намоён бўлади

Голливуд юлдузи Анжелина Жоли мухлисларини яна ҳайратда қолдирди. У Лондонда суратга олинган янги фильмида одатий қора сочли услубидан воз кечиб, оч сарғиш боб-каре соч турмагида намоён бўлди. Асар швед ёзувчиси Фредрик Бакманнинг романи асосида суратга олинмоқда.

Фильм ҳақида:

  • Картина номи — «Тревожные люди».
  • Режиссёр — Марк Форстер («Война миров Z»).
  • Сценарий муаллифи — Дэвид Маги («Жизнь Пи»).
  • Продюсерлар орасида — Фредрик Викстрем Никастро ва Рене Вулф.

Жолининг роли: У фильмда инвестиция банкир Зара образини ижро этади.

  • Актрисанинг янги қиёфаси — оч сарғиш соч, боб-каре услуби, оқ накидка ва зарҳал брошь билан безатилган образ.

Ижодий жамоа:

  • Эйми Лу Вуд («Белый лотос»).

  • Жейсон Сигел («Как я встретил вашу маму»).

Ҳикоя Рождествога бир кун қолганда рўй беради. Банкни таламоқчи бўлган “омадсиз жиноятчи” тасодифан бир гуруҳ одамларни гаровга олади. Воқеалар жараёнида қаҳрамонлар ҳаёт ва ўлим остонасида ўз сир-асрорларини ошкор қилишади.

Анжелина Жолининг янги қиёфаси мухлисларда қизиқиш уйғотмоқда, фильм эса нафақат триллер, балки инсон қалбини очиб берувчи драматик асар бўлишини ваъда қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Анжелина Жоли янги фильмда блондинка қиёфасида намоён бўлади