5 сентябр куни ўзбек эстрадасида севиб тингланадиган «Қишлоқдаги қиз», «Бу дунё» ва «Узатамиз» каби эътиборга молик қўшиқлар ижрочиси Муҳриддин Холиқовнинг таваллудига 66 йил тўлди. Шу сана муносабати билан мухлислар учун ўзбек эстрадасида ўчмас из қолдирган санъаткорнинг репертуари асосида қизиқ тест тайёрланди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳриддин Холиқов 1959 йил 5 сентябрда Наманган шаҳридаги санъаткорлар оиласида дунёга келган. Болалигиданоқ қўшиқ хитойи қилишга қизиққан ва аккордеон ҳамда рубоб асбобларида ижро қилишга меҳр қўйган хонандага отаси шу сўзлар билан маслаҳат берган: «Санъаткорликка интилишингни қарор қилдингми, вазифанг халқга хизмат қилишдир».
Муҳриддин Холиқов катта саҳнага илк бор «Паризод» қўшиғи билан чиқди. У ўз қўшиқларини ҳар бири бошқача ва ўзига хос бўлишига ҳаракат қиларди. Куннинг бир қисми соатлаб қўшиқ ёзиш билан ўтса, қолган вақтда футбол билан шуғулланиб, чарчоқни олиб ташлар, кейин эса ижодий жараённи давом эттирган.
Шерали Жўраевнинг шогирди бўлган, шунингдек Озодбек Назарбеков, Абдулла Қурбонов ва Анвар Санаевларнинг устози ҳам бўлган Муҳриддин Холиқов «Лайлим», «Гўзалим», «Беш кунлик дунё», «Боқма», «Нозанин» ва «Қизғалдоғим» каби энг машҳур хит қўшиқларни куйлаган. У фаолияти давомида йигирмага яқин турли концерт дастурларини тақдим қилган — энг охиргиси 2000 йилда бўлган. Аfsуски, санъаткор 2001 йил 21 ноябрда оламдан ўтган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!