date

Бухоро шаҳри замонавий ва амалий санъат кўргазмасига мезбонлик қилади

Бухоро шаҳри замонавий ва амалий санъат кўргазмасига мезбонлик қилади

5 сентябрдан 20 ноябргача илк Бухоро биенналеси бўлиб ўтади. Бу катта тадбир бизнинг бой тарихимиз, анъаналаримиз ва асраб-ардоқлаб келаётган ҳунармандчилигимиз намоён бўладиган ноёб манзилдир, деб ёзди айни пайтда Бухоро шаҳрида бўлиб турган Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

Миллий ғуруримиз ва давлатчилигимиз таянчи бўлган Бухоро илк биенналеси — замонавий ва амалий санъат кўргазмасига мезбонлик қилмоқда.

Биринчи Бухоро биенналеси бу — бизнинг бой тарихимиз, анъаналаримиз ва асраб-ардоқлаб келаётган ҳунармандчилигимиз намоён бўладиган ноёб манзилдир.

Рассом ва ҳунармандлар, ошпаз ва шоирлар қадимий обидаларни наво, нафосат ва миллий қадриятлар руҳи билан тўлдирмоқда.

Ушбу йирик тадбир жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотиб, санъатни қадрловчи ва теран ҳис қилувчи макон сифатида юртимиз мавқейини янада оширяпти ҳамда энг истеъдодли ижодкорларни жалб этяпти.

Бу каби нуфузли, халқаро аҳамиятга молик лойиҳалар орқали Ўзбекистон ўзига хос брендга, чексиз ижод ва илҳом масканига айланиб бораётгани шубҳасиз, деган Саида Мирзиёева.

Маълумот учун, шу йил 5 сентябрдан 20 ноябргача илк Бухоро биенналеси анжумани бўлиб ўтади. Тадбир дастуридан етакчи замонавий рассомлар билан суҳбатлар, ҳар тўлин ой тўлиши арафасида мусиқий чиқишлар, бош ошпазлар учрашувлари, ҳунармандлар раҳбарлигидаги маҳорат дарслари, санъат тарихи симпозиуми, шеърий дастур ва бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олади. Тадбирда Диана Кемпбелл, Лайло Гоҳар, Субодҳ Гупта, Карстен Ҳоеллер, Жеонг Кван, Елена Рейгадас ва Таварес Страҳан каби халқаро иштирокчилар қатнашади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бухоро шаҳри замонавий ва амалий санъат кўргазмасига мезбонлик қилади