date

Опера юлдузи Яника Багрянская узоқ касалликдан ҳаётдан кўз юмди

Опера юлдузи Яника Багрянская узоқ касалликдан ҳаётдан кўз юмди

Ўзбекистон санъат олами катта йўқотишга дуч келди. 7 сентябрь куни машҳур опера хонандаси, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрининг етакчи солистларидан бири Яника Багрянская Туркиядаги клиникалардан бирида узоқ давом этган оғир касалликдан сўнг оламдан ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Расмий хабарда таъкидланишича, Бош консулхона марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган. Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорликда марҳуманинг яқинларига зарур консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилгани қайд этилди.

Яника Багрянская ўзбек санъати тарихида ўчмас из қолдирган ижодкорлардан бири эди. У 1996 йилда Тошкент давлат консерваториясини муваффақиятли тамомлаган ва шундан кейин икки ўн йилдан ортиқ вақт давомида Навоий театри саҳнасида меццо-сопрано овози билан минглаб мухлислар қалбини забт этди.

Унинг саҳна фаолияти нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам юксак баҳоланган. Багрянская “Романсиада” халқаро романси танловида II даражали мукофотга сазовор бўлган, турли нуфузли фестивалларда фаол иштирок этган ва санъатдаги юксак маҳорати ҳамда самимий ижроси билан танилган.

Ижодкорни яқиндан таниганлар унинг саҳнага бўлган юксак муҳаббати, инсонларга бўлган самимий муносабати ва меҳнатсеварлиги ҳақида алоҳида тўхталадилар. Меццо-сопрано овози орқали юракларга йўл топган Яника Багрянская том маънода ўзбек опера санъатининг юзларидан бири эди.

Унинг ҳаётдан кетиши нафақат яқинлари ва театр жамоаси, балки бутун санъат аҳли учун катта йўқотиш сифатида қабул қилинди. Халқ орасида самимий ижроси ва юксак профессионал маҳорати билан севимли бўлган хонанданинг хотираси узоқ йиллар давомида санъат ixлосмандлари қалбида яшайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Опера юлдузи Яника Багрянская узоқ касалликдан ҳаётдан кўз юмди