Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган “Дунё гўзали” танловининг бу йилги ғолиби пуэрто-риколик Стефани Дел Валье бўлди.
18 декабр куни АҚШ пойтахтида якунланган танловнинг иккинчи ўрнини Доминикан Республикасидан Яритзе Мигелина Рейес Рамирес, учинчи поғонани эса индонезиялик Наташа Маннуэла қўлга киритди. Бу натижаларни ҳакамлар ҳайъати расман эълон қилди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
19 ёшли Дел Вальега тожни “Дунё гўзали - 2015” ғолиби мексикалик Мирея Лалагуна топширди.
Танлов йигирматалиги таркибига Австралия, Бельгия, Бразилия, Венгрия, Гана, Доминикан Республикаси, Ҳиндистон, Индонезия, Кения, Хитой, Корея Республикаси, Кука ороллари, Мўғулистон, Пуэрто-Рико, Словакия, АҚШ, Таиланд, Филиппин, Франция ва Япония вакиллари кирди. Ҳаммаси бўлиб 117 нафар қиз танловда иштирок этди.
Маълумот ўрнида, “Дунё гўзали” танлови Буюк Британияда Эрик Морли шарофати билан 1951 йилда пайдо бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди