date

Ғазода қадимий мерос хавф остида

Ғазода қадимий мерос хавф остида
Исроилнинг ҳаво ҳужумлари Ғазода қадимий ёдгорликлар ва тарихий буюмларни хавф остида қолдирди. Археолог Фадел ал-Отол бошчилигида кўнгиллилaр бир нечта юк машинаси тўла артефактларни хавфсиз жойга кўчиришга улгурдилар. Аммо ал-Кавсар биносида қолган буюмлар портлаш натижасида бутунлай вайрон бўлди.

Ғазонинг тарихи минг йиллар давомида турли цивилизациялар излари билан бойиб келган. Қадимий масжидлар, қабристонлар халқнинг маданий меросини акс эттиради. Лекин уруш давомида бу ёдгорликларнинг катта қисми шикастланди ёки бутунлай йўқолди.

Unesco маълумотига кўра, Ғазода юздан ортиқ тарихий обида зарар кўрган. Исроил ҳарбийлари эса ҳужумларни “Ҳамас иншоотлари жойлашган ҳудудларга” қаратганини айтмоқда. Шу боис маданий мероснинг бузилиши юзасидан баҳслар давом этмоқда.

Хориждаги музейларда Ғазога оид юзлаб буюмлар сақланиб қолган. Мутахассислар бу коллекцияларни келажакда тиклаш ишларида муҳим деб ҳисоблайди. Маҳаллий аҳоли эса уруш тугагач, ўз тарихини қайта тиклаш умидида қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ғазода қадимий мерос хавф остида