Голливуд юлдузи Райан Гослинг бош қаҳрамон сифатида иштирок этаётган “Юлдузли жанглар” франшизасининг ўнинчи қисми — “Юлдузли жанглар: Жангчи” фильмининг суратга олиш ишлари бошланди.
Фильм режиссёри Шон Леви ижтимоий тармоқда майдондан олинган янги суратни тақдим этди. Кадрда Райан Гослинг ва ёш актёр Флинн Грей жозибали денгиз манзараси орқа фонида, бироз эскирган либосларда намоён бўлишган. Леви суратга “Ўрта ер денгизининг бир гўшасида” деб изоҳ қолдириб, жойни ҳам очиқлади — Сардиния, Италия.
Апрель ойида Райан Гослингнинг машҳур франшиза сафига қўшилгани ҳақидаги хабар кенг ёйилган эди. Картинанинг сценарийси Шон Леви ва Жонатан Троппер томонидан ёзилган.
Жаҳон премьераси 2027 йил 28 майга белгиланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар